Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманида барпо этилган йирик қувватли когенерация маркази фаолияти билан танишди (https://president.uz/oz/lists/view/8785) / / Молия, илғор технологиялар, маданият ва туризмнинг йирик марказига айланиб бораётган Тошкент (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18196)dunyoning замонавий мегаполислари андозаси асосида янада ривожлантирилади / / Маънавий-маърифий семинар-тренинг ўтказилди (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18185) / / Қорақалпоғистон Республикасида гвардиячилар томонидан (ҳттпс://телегра.пҳ/Қорақалпог%СА%ББистон-Республикасида-гвардиячилари-томонидан-қизил-китобга-киритилган-о%СА%ББсимликни-ноқонуний-равишда-олиб-кетаётган-12-16), Қизил китобга киритилган ўсимликни ноқонуний равишда олиб кетаётган шахс қўлга олинди / / Тошкент шаҳрида гвардиячилар томонидан сертификатланмаган пиротехника воситалари (https://telegra.ph/Toshkent-shahrida-gvardiyachilar-tomonidan-sertifikatlanmagan-pirotexnika-buyumlari-olib-qoyildi-12-15) олиб қўйилди / / Фарғона вилоятида пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига (https://telegra.ph/Fargona-viloyatida-pirotexnika-buyumlarining-noqonuniy-muomalasiga-chek-qoyildi-12-15)chek қўйилди / / Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардия тизимларида муддатли ҳарбий хизмат ўташ учун чақиртирилган юртимиз ўғлонлари "Ватанга қасамёд" қабул қилишди. Шу муносабат билан республикамиз бўйлаб барча ҳарбий қисм ва бўлинмаларда ёш аскарлар ва уларнинг яқинлари иштирокидаги тантанали маросимлар бўлиб ўтди

“Ватанга Қасамёд” юртимиз тинчлиги ва осойишталигини ҳимоя қилишдек муқаддас бурчни адо этишга бел боғлаган ҳар бир юртимиз мард ўғлонларининг тантанали ваъдаси, шунингдек Ватан ҳимояси йўлидаги масъулиятли ва шарафли вазифани ўзида мужассам этган ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, Қуролли Кучлар сафига кирган ёш ҳарбий хизматчининг ҳаётидаги унутилмас кун ва тантанали ваъдаси ҳисобланади.
Шу кунларда Республикамиз бўйлаб Миллий гвардия ҳарбий қисм ва муассасаларига 2024 йилда янги чақирилган муддатли ҳарбий хизматчиларни Ватанга қасамёд қабул қилиш маросимларига бағишланган тантанали тадбирлар ўтказилмоқда. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўлиб ўтган тадбирларда ёш аскарлар қасамёдда битилган муқаддас сўзларни тилга олиб, Ўзбекистон халқига ва Президентига садоқатли бўлишга, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси талабларини сўзсиз ва виждонан бажаришга, халқ ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишга тантанали равишда ваъда бердилар. Тадбирда ҳар бир ёш муддатли ҳарбий хизматчиларга Президент совғаси, китоблар жамланмаси тантанали равишда топширилди.
Тошкент шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда бўлиб ўтган тантанали тадбирда Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзолари Т.Каримов ва Ф.Ашматовлар, Бош прокурор ўринбосари – Ҳарбий прокурор Б.Кудратходжаев, ҳамкор вазирлик мутасадди раҳбарлари ва фахрийлар, шунингдек ёш аскарларнинг яқин қариндошлари иштирок этишди.
Миллий гвардия қўмондони Ватанга қасамёд қабул қилган барча ёш аскарларни ҳамда уларнинг тадбирда иштирок этаётган яқинларини самимий муборакбод этди.
Шунингдек, Муҳтарам Президентимиз Қуролли Кучларимиз Олий Бош Қўмондони Шавкат Миромонович Мирзиёев сўзлари билан айтганда “Миллий армиямиз ва халқимизнинг фаол ҳамкорлиги туфайли Қуролли Кучларимиз - мамлакатимиз тараққиёти, тинчлиги ва барқарорлигининг ишончли кафолатига, чинакам жасорат ва матонат мактабига айланмоқда, деб айтишга барча асосларимиз бор”.
Миллий гвардия бўлинмаларида муддатли ҳарбий хизмат ўташ учун киришаётган ёш ўғлонлар бир йил қисқа вақт бўлсада, ҳар бир дақиқадан унумли фойдаланган ҳолда командирлар томонидан бериладиган ҳарбий билим ва кўникмаларни мустаҳкам эгаллаб Давлатимиз раҳбари томонидан Миллий гвардияга билдирилган ишонч ва унинг олдига қўйилган вазифаларни сидқидилдан бажариб, “Бурч, Садоқат, Жасорат” шиорига муносиб хизмат қилишларига ишонч билдирилди.
Тантанали тадбирда сўзга чиққанлар халқимиз тинчилиги ва осойишталигини, жамоат тартиби ва хавфсизлигини сақлашдек шарафли ва масъулиятли вазифага отланаётган ўғлонларимизга омад тилади. Жойларда бўлиб ўтган ёш аскарларнинг ҳарбий қасамёд қабул қилиш маросимларига жамоатчилик вакиллари, ота-оналар, ўқувчи ёшлар ташриф буюришди.

Эътиборлиси шундаки бир ой давомида ҳарбий хизматга кўникма ҳосил қила олган ёш аскарларнинг қурол билан тактик ҳаракатларни амалга оширишни, “қўл жанги” усулларини, “Фахрий қоровул” саф элементларини ўзида мужассам этган кўргазмали чиқишлари барчани бирдек ҳайратда қолдирди десак муболаға бўлмайди. Ўз фарзандларининг йигитлик бурчини адо этишга киришганини кўрган ота-оналар қалблари фахр ифтихорга тўлди.
Маросим сўнгида ҳарбий оркестр ижросидаги мусиқали ва Миллий гвардия ансамбли санъаткорларининг ватанни мадҳ этувчи куй қўшиқлари ҳавола этилиб барчага бирдек байрамона кайфият улашди.

Text to speech