Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида иштирок этади
Жорий йилнинг 3-13 май кунлари Жанубий Корея давлатининг Чинджу шаҳрида (Жанубий Корея) оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Терма жамоамиз сафидан 73 кг гача бўлган вазн тоифасида жаҳон чемпиони, Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиси Достон Ёқубов ўрин олган.
Ушбу чемпионат Париж-2024 Олимпиадасига саралаш мусобақаларидан бири ҳисобланади.
Сафдошимизга бўлажак Осиё чемпионатида омад тилаб қоламиз!