Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиларига халқаро конференциянинг мазмун-моҳияти етказилди
Жорий йилнинг 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция дунё ҳамжамияти эътиборида бўлди.
Юқори савияда ташкил этилган мазкур конференциянинг мазмун-моҳиятини Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси шахсий таркибига етказиш, кенг муҳокама қилиш ҳамда чуқур ўрганиш мақсадида сиёсатшунос олимлар ва сиёсий шарҳловчиларни жалб қилган ҳолда учрашув ташкил этилди.
Тингловчиларга форумнинг асосий мақсади Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасидаги тарихан яқин ва дўстона алоқаларни, ишонч ва яхши қўшничиликни икки минтақа халқлари ва мамлакатлари манфаатлари йўлида мустаҳкамлашдан иборат эканлиги тушунтирилди.