Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардия шахсий таркибининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиши масалалари аёл ҳарбий хизматчи ва ишчи хизматчилар иштирокида муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Марказий аппаратида аёл ҳарбий хизматчи ва ишчи хизматчилар иштирокида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Мажлисни тарбиявий ва мафкуравий ишлар бошқармасининг масъул офицери подполковник Б. Аширматова очиб берди. Иштирокчиларни кутиб олгандан сўнг, подполковник Б. Аширматова шахсий хавфсизлик бошқармасининг катта офицери подполковник Н. Урунбаевани таништирди. Унинг хизмат вазифалари доирасига аёл ҳарбий хизматчи ва ишчи хизматчилар билан ишлаш, уларга ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда ёрдам бериш, ҳаётий қийин вазиятларда қўллаб-қувватлаш ҳам киради.

Мажлисда Миллий гвардия қўмондонининг "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси шахсий таркибининг одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига шахсий таркиб ва ишчи хизматчилар томонидан риоя этилиши муҳокама қилинди. Ходимларнинг хизматдаги ва хизматдан ташқари вақтдаги хатти-ҳаракатлари, ташқи кўриниши ҳамда жамоада ва фуқаролар билан мулоқот қилиш услуби идоранинг обрўси ва имиджига бевосита таъсир қилиши таъкидланди. Қатнашчиларга дўстона, тўғри ва диққатли бўлиш, фуқаролар ва ҳамкасблар билан мулоқотда бағрикенглик ва ҳурмат кўрсатиш, шунингдек, хушмуомалалик, камтарлик ва вазминлик Миллий гвардия органларида хизмат қиладиган ҳар бир ходим ва ишчи хизматчининг вазифаси эканлиги эслатиб ўтилди. Маърузачилар фуқароларда ходимнинг ўз хизмат вазифаларини виждонан бажаришига шубҳа туғдириши мумкин бўлган хатти-ҳаракатларга йўл қўймасликга, шунингдек, Миллий гвардия обрўсига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган зиддиятли вазиятлардан муносиб равишда чиқиб кетишга чақиришди.

Очиқ мулоқот руҳида бўлиб ўтган йиғилишда қатнашчиларнинг фикр ва таклифлари тингланди, саволларга жавоблар берилди.

Text to speech