Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардия сафларидаги Тўмарис издошлари дала ўқув машғулотларида билим, кўникма ва жанговар тайёргарлигини мустаҳкамлашмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан  аёлларнинг жамиятдаги ролини кучайтириш ва уларнинг турли соҳалардаги фаоллигини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда ва бунда гендер тенгликни таъминлаш асосий мақсад қилиб олинган. 
Бу борада Қуролли Кучлар тизимида ҳам аёлларнинг иштироки  яққол кўзга ташланмоқда. Хусусан, Миллий гвардия бўлинмаларида хизмат қилаётган қизлар сонининг сўнги йилларда ўсиб бораётганлиги ва эркаклар билан бир сафда туриб юртимиз тинчлиги ва халқимиз осойиштадигини таъминлашдек машаққатли ва шарафли вазифаларни адо этайтганликлари муҳим аҳамият касб этади.
Бунинг учун эса гвардиячи қизлардан юқори жанговар шайлик ва жисмоний тайёргарлик талаб этилади. Куни кеча дала ўқув майдонида ўтказилган ҳарбий тайёргарлик машғулотлари эса фикримиз далилидир.
Машғулотларда аёл ҳарбий хизматчилар йигитлар билан елкадош бўлиб, барча жараёнларда фаол иштирок этган ҳолда ўзларининг жисмоний ва ҳарбий тайёргарлик даражасини амалда намоён этишди. Улар тактик машқларни бажариш, ўқ отиш, жанговар вазиятда ҳаракат қилиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш каби кўникмалар бўйича синовлардан муваффақиятли ўтишди.
Бу каби машғулотлар гвардиячи қизларнинг жасорати ва масъулиятини янада оширишга хизмат қилади.

 

Text to speech