Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ТИЗИМИДАГИ ЁШ АВЛОД БИЛАН “ГЕНЕРАЛ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ” БЎЛИБ ЎТДИ

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, уларнинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини рўёбга чиқариш, шунингдек, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш Давлатимиз раҳбарининг эътибор марказида бўлган асосий йўналишлардан биридир.
Бу борада олиб борилаётган ислоҳотларнинг муҳим жиҳатлари ҳамда глобаллашув жараёнида ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш эса муҳим аҳамият касб этади, шу мақсадда амалга оширилаётган чора-тадбирлар доирасида Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Рустам Джураевнинг ёшлар билан учрашуви ташкил этилди. Унда Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилноза Каттаханова ҳам иштирок этди.
Тадбирда тизим фахрийлари, Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари, “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейи, Ҳарбий мусиқа академик лицейи, “Жасорат мактаби” ўқувчилари ҳамда 22 ва 30-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар бўйлаб  3000 га яқин ёш гвардиячилар видеоконференцалоқа орқали иштирок этишди.  
Миллий гвардия маънавият ва маърифат марказига ташриф буюрган ёшлар оркестр ижросидаги куйлар садоси остида тантанали равишда кутиб олинди. Улар учун китоблар ярмаркаси, курсантларнинг рацционализаторлик ишланмалари, Маънавият ва маърифат маркази томонидан тасвирий санъат ва рассомчилик кўргазмаси, робототехника воситалари, шунингдек, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари томонидан тайёрланган қўл меҳнати кўргазмаси ва бошқа тематик экспозициялар намойиш этилди.
Тадбирнинг расмий қисмидa Миллий гвардия қўмондони нутқ сўзлаб, ёшларни Янги Ўзбекистон келажаги, миллат таянчи сифатида эътироф этиб, улар учун Давлатимиз раҳбари томонидан яратилаётган кенг имкониятлар, хусусан, таълим, ҳарбий-ватанпарварлик, ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва Миллий гвардия тизимидаги лойиҳалар ҳақида сўз юритди. Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилноза Каттаханова ҳам сўзга чиқиб, бугунги кунда мамлакатимиз ёшлари томонидан эришилаётган улкан ютуқлар, дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилаётгани ҳақида қатор мисоллар келтириб ўтган бўлса, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермуҳамедова онлайн тарзда иштирок этиб, ўзининг жўшқин тилаклари билан ёшларга келажакдаги орзу-умидларига эришиш йўлидаги қийинчиликларни енгиб ўтишга катта мотивация берди.
Очиқ мулоқот остида давом этган учрашув мобайнида ёшлар сўзга чиқиб, Юртбошимиз томонидан яратилаётган кенг имкониятлар ва ишонч уларни янада фаол, ташаббускор ва масъулиятли бўлишга ундаётганини фахр билан таъкидлашди ва ўз фикр-мулоҳазаларини эркин баён қилиш билан бирга таклифларини ҳам бериб ўтишди.
Шундан сўнг, Жамоат хавфсизлиги университети, “Темурбеклар” мактаби, Ҳарбий мусиқа академик лицейи ҳамда “Жасорат мактабида”да таҳсил олаётган, намунавий хулқи ва аъло баҳолари билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган 10 нафар ёшлар Миллий гвардия қўмондони томонидан муносиб рағбатлантирилди.
Тадбирнинг бадиий қисмида Миллий гвардия ашула ва рақс ансамбли томонидан ижро этилган Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар иштирокчиларда катта руҳий кўтаринкилик уйғотди.
Ушбу “Генерал ва ёшлар” очиқ мулоқотининг асосий мақсади — ёшларни Ватанга садоқат, фидойилик ва масъулият туйғулари асосида тарбиялаш, улар қалби ва онгига Ватан ҳимояси муқаддас бурч эканини чуқур сингдиришдан иборат бўлди.

 

 

 

Text to speech