“Китобхон ҳарбий оилалар” мавзусида адабий-бадиий кеча ташкил этилди / / Ватанпарварлик ойлиги доирасидаги тадбирлар / / Тошкентда қидирувда бўлган шахс қўлга олинди / / «Жасорат» фильми премьераси бўлиб ўтди / / Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 34 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати Миллий гвардияда байрамона тадбир ўтказилди / / Миллий гвардия қўмондонининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги / / Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан гвардиячилар хизмат бурчини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган сафдошлари хотирасига бағишлаб Миллий гвардия Марказий девони ҳудудида бунёд этилган ёдгорлик мажмуаси пойига гул қўйишиб, уларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтиришди / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони / / Президент Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди / / Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманида барпо этилган йирик қувватли когенерация маркази фаолияти билан танишди (https://president.uz/oz/lists/view/8785) / / Молия, илғор технологиялар, маданият ва туризмнинг йирик марказига айланиб бораётган Тошкент (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18196)dunyoning замонавий мегаполислари андозаси асосида янада ривожлантирилади / / Маънавий-маърифий семинар-тренинг ўтказилди (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18185) / / Қорақалпоғистон Республикасида гвардиячилар томонидан (ҳттпс://телегра.пҳ/Қорақалпог%СА%ББистон-Республикасида-гвардиячилари-томонидан-қизил-китобга-киритилган-о%СА%ББсимликни-ноқонуний-равишда-олиб-кетаётган-12-16), Қизил китобга киритилган ўсимликни ноқонуний равишда олиб кетаётган шахс қўлга олинди / / Тошкент шаҳрида гвардиячилар томонидан сертификатланмаган пиротехника воситалари (https://telegra.ph/Toshkent-shahrida-gvardiyachilar-tomonidan-sertifikatlanmagan-pirotexnika-buyumlari-olib-qoyildi-12-15) олиб қўйилди / / Фарғона вилоятида пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига (https://telegra.ph/Fargona-viloyatida-pirotexnika-buyumlarining-noqonuniy-muomalasiga-chek-qoyildi-12-15)chek қўйилди / / Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармасида ташкиллаштирилган Республика илмий-амалий конференцияси, куч тузилмалари мутахассислари учун тажриба алмашиш майдони бўлди

Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси базасида 2025 йил                  20-21 август кунлари “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўшинларида жанговор ва махсус тайёргарлик бўйича амалга ошираётган ислоҳотлар, мавжуд муаммо ва таклифлар” мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Унда Миллий гвардия қўмондонлиги, Ички ишлар, Мудофаа, Фавқулотда вазиятлар вазирликлари, Божхона қўмитаси, Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби ва ҳарбий олий таълим муассасалари профессор ўқитувчилари ҳамда курсантлар иштирок этишди.

Тадбирни Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник А.Сормонқулов кириш сўзи билан очиб бериб, ушбу конференция давомида кўриб чиқиладиган масалалар, куч тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустахкамлашда муҳим аҳамият касб этиши ҳақида сўз юритди.

Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу мавзуга бағишланган илмий-амалий конференцияда бўлинмаларда мавжуд муаммоларга ечим топиш, тайёргарлик тизимини янада такомиллаштириш, ҳамкорликдаги вазирлик ва идоралар билан тажриба алмашиш, бўлинмаларда машғулотларни ташкиллаштириш бўйича хорижий давлатлар тажрибасидан олинган билим ва кўникмаларни намоён этиб, бўлинмаларга татбиқ этиш ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тизимини яратиш мақсад этиб белгиланди.

Анжуман давомида сохага оид мутахассислар томонидан, замонавий қуролли можаролар, хавфсизлигимизга мавжуд таҳдидларга муносиб қаршилик кўрсата олиш, ҳарбий хизматчиларни профессионал тайёргарлигини янада такомиллаштириш, бўлинмаларни доимий жанговар шай ҳолатда ушлаб туриш замирида жанговар ва махсус тайёргарликни  ўрни тўғрисида маърузалар қилинди.

Халқаро тажрибани ўрганган ҳолда жанговар ҳаракатларнинг тактик жихатлари бўйича кўргазмали ўқув материаллари асосида интерактив тарзда таклифлар берилди. Шунингдек, сунъий интелект, киберхавфсизлик ва дронлардан фойдаланишнинг замонавий кўриншлари ҳақида ҳам маълумотлар тақдим этилди.

 Икки кун давом этган  конференциянинг амалий қисмида Миллий гвардия бўлинмаларида мавжуд қуроллар, машғулотларни ташкиллаштиришнинг замонавий усуллари, янгича тактик  ҳаракатлар амалда намойиш этилди.

Баҳс ва мунозараларга бой ўтган мазкур илмий-амалий конференция якунида    келгусида куч тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтиирган ҳолда, биргаликда ўтказиладиган ўқув йиғин ва машғулотлар тўғрисида бир қатор масалалар келишиб олинди.

Тадбир сўнгида ўз маъруза ва таклифлари билан иштирок этган ҳамкор вазирлик ва куч тузиламалари вакиллари Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Text to speech