МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ТИЗИМИДА МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ИШЛАРИ ЮРИТИШНИНГ АМАЛИЙ МУАММОЛАРИ ВА ЕЧИМЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ихтисослаштирилган ўқув марказида “Миллий гвардия тизимида маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари юритишнинг амалий муаммолари ва ечимлари” мавзусида ўқув-семинар машғулоти бўлиб ўтди.
Машғулот давомида қонунларга киритилган ўзгартишлар, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриш бўйича суд амалиёти, ишларни юритиш чоғида қонунларнинг ижроси устидан прокурор назорати, Ўзбекистон Республикаси ИИВ тизимида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ишларни юритиш тартиби ва ҳарбий хизматчиларимизга амалиётда зарур бўладиган бошқа маълумотлар айтиб ўтилди.
Мазкур ўқув-семинар суд, прокуратура ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликдаги масалаларни муҳокама қилишга ва ечимларини топишга имкон берганлиги билан аҳамиятлидир.