МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИ ТОМОНИДАН КЎНГИЛСИЗЛИКЛАРНИНГ ОЛДИ ОЛИНДИ
Жорий йилнинг 31 октябрь куни Сирдарё вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси навбатчилик қисмига, ушбу туманда истиқомат қилувчи фуқаро А.О томонидан хонадони эшиги қулфланиб қолганлиги ва уйида бўлган уч нафар фарзандлари жавоб бермаётганлиги юзасидан мурожаат келиб тушган.
Олинган хабарга кўра зудлик билан етиб борган тезкор гуруҳ томонидан кўп қаватли уйнинг дераза ойнасидан хонадонга кирилган ва хонадонда ис гази тарқалганлиги аниқланган. Уйқуда бўлган уч нафар болага биринчи тез ёрдам кўрсатилиб, хавф бартараф этилган.