МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ЎҚУВ МАРКАЗИДА НАВБАТДАГИ БИТИРУВ ТАНТАНАСИ
Бугунги кунда Қуролли Кучларда ҳарбий хизматчиларнинг касбий маҳоратларини ошириш, уларнинг дунёқарашларини кенгайтириш ҳамда ўз касбининг профессионаллари бўлиб етишишлари учун бир қатор самарали ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Шу жумладан, Миллий гвардия Ихтисослаштирган ўқув марказида ҳам бир қатор ўқув курслари ташкил этилган. Мазкур “Мутахассисларни тайёрлаш курси”да Миллий гвардия Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти бошқармаси ҳарбий қисмлари ҳамда Ички Ишлар Вазирлиги Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлари сержантлик лавозимида шартнома бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган 100 нафар оддий аскар ва сержантлар таркиби ўз билим ва маҳоратларини оширди.
Битирув тадбирида тингловчиларга Ўқув маркази бошлиғининг буйруғи ўқиб эшиттирилиб, сертификатлар тантанали равишда топширилди.
Тадбирда ўқув маркази бошлиғи полковник Х.Дадабоев сўзга чиқиб, ўқув курси давомида битирувчиларнинг билим ва малакаларини янада оширишда Ўқув маркази жамоаси ҳаракат қилганлигини айтиб ўтиб, уларни яхши ва аъло баҳоларга ўқиб, имтиҳонларни муваффақиятли топшириб, сертификатлар олгани билан табриклади ва халқ манфаати йўлидаги хизмат фаолиятларига омад тилади.