Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари Фарҳод бозори автотураргоҳида шахси номаълум фуқарони гиёҳванд моддалари билан қўлга олишди
20 август куни соат 11.00 да пойтахтимизнинг Учтепа туманида жамоат жойларида ҳуқуқ-тартибот ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари "Фарҳод" деҳқон бозори автотураргоҳида ўзида шубҳа уйғотган фуқарони тўхтатиб унинг ён атрофини холислар иштирокида кўздан кечиришганида ўнг чўнтак қисмидан ўткир ҳидли қора рангли модда борлиги аниқланган.
Ушбу 62 ёшли фуқаро Ҳ. Ф. белгиланган тартибда Учтепа тумани ички ишлар органларига топширилган.