Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони  / / Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли учрашуви паракамондан отиш спортчилари билан бўлиб ўтди. //  Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди / / 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун / / Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Миллий гвардия фаолиятига оид Қонун, қарор ва фармойишлар ҳақида / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг назарий билимлари Дуал таълим асосида мустаҳкамланмоқда / / Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига экскурсия ташкил қилинди / / Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб Қарор талаблари юзасидан маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар кенг жорий этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ва уларни давоматини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолади / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари курсантлар сафига ўқишга қабул қилиш жараёни бошланди / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида Миллий гвардия ва "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлигидаги профилактик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида хонадон ва объектларни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Миллий гвардия тизимида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди  / / Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди 

Ўз O'z Ру En

Миллий гвардиянинг 1215 қисқа рақамли телефон тармоғи фаолияти йўлга қўйилди

2022 йил 15 июндан Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқармалари навбатчилик қисмларида "1215" қисқа рақамли телефони тармоғи фаолияти ташкил этилди.

Миллий гвардия қўмондонининг буйруғида белгиланганидек:

– “қисқа рақамли телефон” орқали – фуқароларнинг, шунингдек Миллий гвардия бўлинмалари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларининг қўнғироқлари қабул қилинади, рўйхатга олинади ва ҳар куни соат 09:00га қадар биринчи раҳбарга кўриб чиқиш учун киритилади;

– ҳудудий бошқармалар бошлиқлари ўз ваколати доирасида қисқа рақамли телефон орқали тушаётган қўнғироқлар масаласини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилишини ва ҳал этилишини таъминлайдилар.

“Қисқа рақамли телефон” – фуқароларнинг Миллий гвардия тизимига хабари ва маълумотини оғзаки шаклда реал вақт режимида қабул қилиш учун мўлжалланган телефон алоқасининг (кўп каналли) махсус линияси ҳисобланади. Фуқароларнинг Миллий гвардия органларидан амалий ёрдам кўрсатишни сўраши, бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни талаб қилиши, тизим фаолиятига оид тавсиялар бериши ҳамда воқеа (ҳодисалар) ҳақида хабар бериши мўлжалланган.

Жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабарлар – жиноят ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқбузарликнинг содир бўлгани (содир этилиши) ҳақида маълумотлардан иборат бўлган, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг (329-моддаси) ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс (305-306-моддалари) белгиланган тартиб ва муддатларда кўриб чиқиладиган хабар;

Аноним қўнғироқлар “қисқа рақамли телефон” орқали фамилияси, исми, отасининг исмини, яшаш жойи тўғрисидаги маълумотларни, жавоб юбориш учун почта манзилини, қайта боғланиш учун телефон рақамини маълум қилмаган, шунингдек, сўзлашув моҳияти ва мазмунини баён қилинмаган қўнғироқлар кўриб чиқилмайди.

Қўнғироқлар бутун Ўзбекистон Республикаси барча ҳудудидан 1215 ягона рақам орқали қўнғироқ қилиш йўли билан “бепул” амалга оширилади.

“Қисқа рақамли телефон” навбатчилик қисмларида 24 соат мобайнида туну–кун фаолият олиб боради.

Қўнғироқларни қабул қилиш давомийлиги – 20 дақиқадан ошмаслиги лозим, ушбу муддат тугагандан кейин қўнғироқ автоматик тарзда алоқа тармоғидан узилади.

“Қисқа рақамли телефон”га тушган қўнғироқ бўйича ҳар кун эрталаб соат 09:00 дан кечиктирмай – Миллий гвардия бўлинмалари раҳбарларига (ҳудудий бошқарма бошлиғига) ёзма  ахборот берилади.

“Қисқа рақамли телефон”нинг мақсади:

Миллий гвардия тизимига қўнғироқ қилишнинг техник имкониятларини кенгайтириш ва мулоқотнинг қулай механизмини жорий этиш;

Миллий гвардия ваколатига кирадиган масалаларни ва муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш, шу жумладан жамоат тартибини сақлаш
ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда фойдаланиш;

фуқароларнинг Миллий гвардия бўлинмалари шахсий таркиби томонидан бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг Миллий гвардия бўлинмалари томонидан хизмат кўрсатилиши учун сарфланадиган вақти ва молиявий харажатларини камайтириш.

“Қисқа рақамли телефон” қуйидаги асосий вазифаларни бажаради:

қўнғироқ қилувчиларни Миллий гвардия фаолиятига оид очиқ ахборотлар билан таъминлаш;

фуқароларга Миллий гвардия тизимига шикоят қилиш тартиби тўғрисида маълумотлар бериш;

аҳолига ҳуқуқий маслаҳатлар ва тушунтиришлар бериб бориш.

қонунчилик ҳужжатларига зид келмайдиган ҳолатларда сўзлашувларни ёзиш ва идентификациялаш механизмларидан фойдаланиш.

Миллий гвардия Ахборот хизмати

 
Text to speech