Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардия ёшлар нигоҳида: Ҳарбий қисмда бир кун.

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари бугун амалда ижро этилмоқда. Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида фаолият олиб бораётган Республика ишчи гуруҳи ёшлар етакчиларига ўғил-қизларнинг касб- ҳунар, спорт, фан тўгаракларига қизиқишлари ҳамда орзу истакларини рўёбга чиқариш борасида ишларни тўғри йўлга қўйишларида кўмак бериб, бу борада улар билан ҳамкорликда тадбирлар ташкиллаштирилмоқда. Миллий гвардиянинг Қўқон шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмида ўтказилган "Миллий гвардия ёшлар нигоҳида" мавзусидаги очиқ эшиклар куни ҳам кун мавзусига оид тадбирнинг навбатдагиси бўлди.
Тадбирга Булоқбоши, Ат-Термизий ва Ўрмонбоғ МФЙ битирувчи синф ўқувчилари ҳамда уюшмаган ёшлар таклиф этилди. Масъул вакиллар томонидан уларнинг фан ва тўгараклар, касб-ҳунарга бўлган қизиқишлари суҳбат жараёнида ўрганилди. Шунингдек, фаол иштирок этган ёшлар ҳарбий қисмдаги тулпорлар билан танишиб, от миниш имконига эга бўлди.
Шунингдек, ёшлар Кинология хизмати хизмат итларининг жиноятларни қандай фош этишлари ва уларни жиловлаш борасидаги ҳаракатларнинг гувоҳи бўлди. Бундан ташқари тош кўтариш,қўл жанги, бокс, спортнинг камондан отиш тури бўйича хам маҳорат дарсларида қатнашди.
Ҳарбий хизматчиларнинг тоғ баландлиги тайёргарлиги машғулотлари, тез тиббий ёрдам кўрсатиш каби ўқув нуқталари ўқувчиларда илиқ таассурот қолдирди.
Тадбир якунида Республика ишчи гуруҳи аъзолари томонидан ёш авлодга ташаккурнома ва совғалар тақдим этилиб,маъданий-маърифий кеча куй- қўшиқлар билан давом этди.

Text to speech