Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

МИНТАҚАВИЙ ЎҚУВ МАРКАЗДА РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ – АМАЛИЙ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази мажлислар залида “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия бўлинмаларида илмий ва инновацион фаолиятни такомиллаштириш” мавзусида Республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.
Конференцияда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Миллий гвардия бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона вилояти минтақавий ўқув маркази, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах вилояти минтақавий ўқув марказларидан ҳарбий хизматчи ва ходимлар, Қорақалпоқ давлат университети, Нукус давлат педагогика институтидан профессор-ўқитувчилари, докторант ва мустақил изланувчилар иштирок этишди.
Тадбир давомида мазкур конференция иштирокчилари Миллий гвардия бўлинмаларида илмий-инновацион таълимдан фойдаланишга оид маърузалар билан яқиндан танишишди.
Баҳс ва мунозараларга бой ўтган конференция якунида фаол иштирокчиларга минтақавий ўқув маркази томонидан фахрий ёрлиқлар топширилди.

Text to speech