МУҚАДДАСДИР ВАТАН БАЙРОҒИ
18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун Республикамиз бўйлаб кенг нишонланмоқда. Хусусан, Навоий шаҳридаги давлат байроғи ўрнатилган хиёбонда вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, ҳарбий қисмлар, корхона, ташкилотлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 30 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбирлари ўтказилди.