“Китобхон ҳарбий оилалар” мавзусида адабий-бадиий кеча ташкил этилди / / Ватанпарварлик ойлиги доирасидаги тадбирлар / / Тошкентда қидирувда бўлган шахс қўлга олинди / / «Жасорат» фильми премьераси бўлиб ўтди / / Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 34 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати Миллий гвардияда байрамона тадбир ўтказилди / / Миллий гвардия қўмондонининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги / / Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан гвардиячилар хизмат бурчини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган сафдошлари хотирасига бағишлаб Миллий гвардия Марказий девони ҳудудида бунёд этилган ёдгорлик мажмуаси пойига гул қўйишиб, уларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтиришди / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони / / Президент Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди / / Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманида барпо этилган йирик қувватли когенерация маркази фаолияти билан танишди (https://president.uz/oz/lists/view/8785) / / Молия, илғор технологиялар, маданият ва туризмнинг йирик марказига айланиб бораётган Тошкент (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18196)dunyoning замонавий мегаполислари андозаси асосида янада ривожлантирилади / / Маънавий-маърифий семинар-тренинг ўтказилди (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18185) / / Қорақалпоғистон Республикасида гвардиячилар томонидан (ҳттпс://телегра.пҳ/Қорақалпог%СА%ББистон-Республикасида-гвардиячилари-томонидан-қизил-китобга-киритилган-о%СА%ББсимликни-ноқонуний-равишда-олиб-кетаётган-12-16), Қизил китобга киритилган ўсимликни ноқонуний равишда олиб кетаётган шахс қўлга олинди / / Тошкент шаҳрида гвардиячилар томонидан сертификатланмаган пиротехника воситалари (https://telegra.ph/Toshkent-shahrida-gvardiyachilar-tomonidan-sertifikatlanmagan-pirotexnika-buyumlari-olib-qoyildi-12-15) олиб қўйилди / / Фарғона вилоятида пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига (https://telegra.ph/Fargona-viloyatida-pirotexnika-buyumlarining-noqonuniy-muomalasiga-chek-qoyildi-12-15)chek қўйилди / / Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

МЕҲРГА МУҲТОЖ БОЛАЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БОРАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН КЕНГ ИСЛОҲОТЛАР

Жорий йилнинг 4 август куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясини раиси Қ.Рафиқов раислигида Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссиясининг навбатдаги кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Мазкур йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчисининг ўринбосари О.Салиев, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев, Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссияси аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, туман (шаҳар)лар ҳокимлари, Миллий гвардия ҳамда бошқа мутасадди идораларнинг раҳбар ходимлари иштирок этдилар.

Йиғилиш давомида "Аёллар дафтари"нинг иккинчи босқичи доирасида амалга ошириладиган вазифалар ҳамда Меҳрибонлик уйлари, болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланаётган қизларнинг муаммолари, эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда уларни ҳал этиш, орзу-истакларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш чора-тадбирлари муҳокама қилиниб, масъуллар олдига бир қатор устувор вазифалар белгилаб берилди.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан сўз олган Миллий гвардия  қўмондони Р.Джураев бугунги кунда мамлакатимизда ёшларни айниқса, меҳрга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг ислоҳотларга тўхталиб ўтди. 

Мавзу доирасида,  юртбошимиз раислигида 28 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилиши ёдга олиниб, унда кам таъминланган оилалар ҳамда меҳрибонлик уйларида истиқомат қилувчи болаларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилганлиги, шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан ушбу йўналишда йўл қўйилган камчиликларга танқидий баҳо берилганлиги ва бу борада янги тизим жорий қилиниб, бунга Миллий гвардия масъул этиб белгилангани тўғрида  фикр юритилди.

Шундан сўнг, ҳозирда Миллий гвардия томонидан меҳрибонлик уйлари фаолиятини янада такомиллаштириш, бу йўналишда туб ислоҳотларни жорий этиш ҳамда муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган ва режалаштирилган ишларга тўхталиб ўтилди. Улар:

“Меҳрибонлик уйлари” ва “Болалар шаҳарчалари”га Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари, ҳар бир гуруҳга малакали офицер ва психологлар бириктирилаётганлиги;

Шунингдек, болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Миллий гвардиянинг ҳарбий қисмлари, полигонлари, “чавандозлар мактаблари”га олиб чиқиб, ҳарбий техникадан фойдаланишга, от спортига ўргатиш, улар учун якка кураш, футбол, сузиш, теннис, шахмат каби спорт тўгаракларини ташкил этиш;

меҳрибонлик уйларига бириктирилган ҳарбий хизматчи ва ходимларни болалар билан ишлашга ўқитиш;

болаларга тарбия бериш, уларни хорижий тиллар, касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, спортнинг нуфузли турлари билан шуғулланишларини ташкил этиш бўйича мутлақо янги методикаларни ишлаб чиқиш;

буюк аждодларимизни маънавий меросларини ўрганиш ва  ички туризмни кенг жалб этиш мақсадида Бухоро, Самарқанд, Хива, Шаҳрисабз, Қўқон, Термиз каби қадимий шаҳарларга саёҳатлар ташкиллаштириш;

ушбу болалар орасидан келгусида “Темурбеклар мактаблари”га, Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга қабул қилинишини йўлга қўйиш;

ҳокимликлар билан бирга 14 ёшдан юқори ўғил-қизларни, энг талаб юқори касбларга ўргатишни йўлга қўйиш;

васийлик, ҳомийлик ва патронатга олинган болалар аҳволи, уларнинг оилавий шароитидан ҳафталик хабар оладиган тизим яратиш;

“Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчилари билан ишлашнинг янги тизимини жорий этиш орқали уларни  Ватанимизнинг чинакам посбонлари этиб етишиб чиқишлари учун барча куч имкониятларни сафарбар этиш, асосий вазифалардан бири этиб белгилаб олинганлиги таъкидланди.

Миллий гвардия қўмондони ўз маърузаси якунида Муҳтарам Президентимиз томонидан қўйилган вазифаларни ҳамкор ташкилот ва идоралар билан биргаликда юқори савияда бажарилишига, меҳрга муҳтож болаларни жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари ҳамда уларнинг ватанпарварлик руҳида камол топишларига ишонч билдирди.

Text to speech