МУҚАДДАСДИР ВАТАН БАЙРОҒИ!
Жорий йилнинг 17 ноябрь куни Вилоят хокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги, Миллий гвардия Жиззах вилояти бошқармаси ҳамда олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғриси”даги Қонуни қабул қилинганлигининг 30 йиллигини кенг нишонлаш, ёшларни давлат рамзларига ҳурмат туйғусини ошириш ва уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида “МУҚАДДАСДИР ВАТАН БАЙРОҒИ!” шиори остида 100 м га 60 м Ўзбекистон давлат байроғини Жиззах вилоятида жойлашган Амир Темур дарвозаси тепалигига ўрнатилди. Давлат байроғини намойиш қилишда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари билан бир қаторда 300 дан ортиқ ёшлар ҳам иштирок этди.