Муқаддам гиёҳванд моддалар савдоси учун судланган фуқаро қўлга олинди
Жорий йилнинг 8 март куни соат тахминан 10:00ларда Шайхонтоҳур тумани ҳудудидаги "Чорсу буюм бозори"да хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчилар томонидан муқаддам ЎР ЖКнинг 276-моддаси билан судланган, 41 ёшли фуқаро Ш.M. тўхтатилиб текширилганда, ёнидан 4 дона "Регапен" психотроп дори воситаси борлиги аниқланган.
Фуқаро Ш.M.га нисбатан қонуний чора кўриш мақсадида Шайхонтоҳур тумани ИИБ ЖҚБ ходимларига хабар берилган ва тегишли тартибда топширилган.
Мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари ИИБ ходимлари томонидан олиб борилмоқда.