МУРҒАК ҚАЛБЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШИБ
Қутлуғ айём кунларида меҳрга муҳтож, мурғак қалблар ҳолидан хабар олмоқ, меҳру-саховат кўрсатмоқ ўзбек халқининг азалий қадриятларидан биридир.
Ҳайит айёми муносабати билан Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси, вилоят хокимлиги, прокуратураси ва халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида ана шундай эзгу ва хайрли ишга қўл урди. Вилоятнинг Ўрта Чирчиқ туманидаги 124-сонли, Пискент туманидаги 79-сонли ва Бекобод шаҳрида жойлашган 15-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернатлари ҳамда Бўка тумани 15-сонли “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари ҳолидан хабар олиниб, совғалар улашилди.
Шунингдек, тарбияланувчиларга мусиқий чиқишлар ҳамда кўнгил очар томошалар намойиш этилди.
Мамлакатимизда ташкил этилаётган бу каби саховат ва кўмак тадбирлари эътибор ва меҳрга муҳтож болалар қалби меҳр нуридан баҳраманд бўлишига эришилмоқда.