Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг биринчи ялпи мажлисида иштирок этди / / Чет давлатларига кетган ўқувчи ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан он-лайн конференц алоқа шаклидаги учрашув бўлиб ўтди / / Миллий гвардия тизимида кадрлар малакасини ошириш, ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани / / Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбони бўйлаб Миллий гвардия бошчилигида куч тузилмалари отлиқ бўлинмалари иштирокида "Отлиқ кавалерия паради" бўлиб ўтди / / Хитой Халқ Республикаси Халқ қуролланган полицияси комиссари генерал-полковник ChjanXunbinнинг Ўзбекистонга ташрифи якунлари тўғрисида / / 11-ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни / / Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан байрам табриги / / Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Миллий гвардия тизимида хизмат олиб бораётган соҳа ходимларини муносиб тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди / / Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди / / Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг "Кузги дарахт экиш мавсуми" доирасида республикамизнинг барча ҳудудларида Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан кўчат экиш ва боғлар ташкил этиш ишлари амалга оширилмоқда / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқи / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетида Куч тузилмалари олий ўқув муассасалари курсант ва талабалари ўртасидаги спартакиадага старт берилди / / Миллий гвардия тизимидаги инспектор-психологлар ҳамда янги тизимдаги мактаб қоровулларининг хизмат фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган ўқув-семинарига бугундан старт берилди. Мазкур ўқув семинарлари республикамизнинг барча вилоятларида  бўлиб ўтади // Наманган вилоятида Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари учун сайёр қабул ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетида “Янги Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳаётида хотин-қизлар мавқеини оширишга оид масалалар” мавзусида давра суҳбати ташкиллаштирилди / / Миллий гвардия тизимида ўтказилган “Довюрак жангчи” интенсив синовларида муваффақиятли иштирок этган ҳарбий хизматчиларни муносиб тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди ва унда кўкрак нишонлар ўз эгаларига топширилди // Тошкент вилоятида аҳолини, айниқса ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида ҳамкор вазирликлар томонидан меҳнат ярмаркаси ташкил этилди / / Республикамиз бўйлаб Миллий гвардия тизимида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб келаётган ҳарбий хизматчилар билан дала-ўқув майдонларида амалий ўқ отиш ҳамда тактик-тиббий тайёргарлик машғулотлари олиб борилди / / Жиззах вилоятида Миллий гвардия сафларида хизмат қилишга янги қабул қилинган ҳарбий хизматчиларнинг Ватанга ва Миллий гвардияга хизмат қилишлари тўғрисидаги қасамёдига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепциясига доир чора-тадбирлар / / 25 октябрь - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни! Ушбу сана муносабати билан барча Ички ишлар органлари ходимлари ҳамда фахрийларини Миллий гвардия қўмондонлиги ва шахсий таркиби номидан самимий муборакбод этамиз! / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “БРИКС плюс” форматидаги саммитда сўзлаган нутқи  / / Республикамиз бўйлаб Миллий гвардия тизимида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб келаётган ҳарбий хизматчилар билан дала-ўқув майдонларида амалий ўқ отиш ҳамда тактик-тиббий тайёргарлик машғулотлари олиб борилди / / Жиззах вилоятида Миллий гвардия сафларида хизмат қилишга янги қабул қилинган ҳарбий хизматчиларнинг Ватанга ва Миллий гвардияга хизмат қилишлари тўғрисидаги қасамёдига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди / /  “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўртасида жиноятчиликни олдини олиш: муаммо ва ечимлар” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди / / Билимлар-синовларда ва юқори жанговар шайлик ўқув машқларда тобланади. Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетининг юқори босқич курсантлари дала ўқув полигонларида амалий машғулотларни давом эттиришмоқда  / / Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасининг "Кузги дарахт экиш мавсуми" бошланди. Унда Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан ҳам ҳудудларда дарахт кўчатларини экиш ва уларни парваришлаш шунингдек, муҳофазасини таъминлаш ишлари ташкиллаштирилмоқда / / Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари ўртасида спортнинг самбо тури бўйича мусобақа ғолиблари аниқланди // Сайловларни ўтказишда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди / / Олмалиқ шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент вилояти ривожининг ҳозирги ҳолати ва келгуси вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди / / Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! / / Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жамоат хавфсизлиги университети ҳақида: кеча ва бугун! Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Вон До Ён билан Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураевнинг учрашуви бўлиб ўтди / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети Кинология марказининг хизмат итлари МДҲ давлатлари чемпиони номинациясини қўлга киритди  / / “Миллий гвардия қўшинларида жанговар ва махсус тайёргарлик бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, мавжуд муаммо ва таклифлар” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди  / / Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ўртасида “Довюрак жангчи” фарқловчи нишони учун интенсив синовлари бўлиб ўтди  / / Жиззах вилоятида Миллий гвардия тизимидаги мутахассис-кинологлар билан «Дог-биатлон», "Мина қидириш" ва «Антитеррор» каби йўналишлар бўйича “Энг яхши кинолог” спорт мусобақаси ўтказилди 

Ўз O'z Ру En

МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИНГ 30 ЙИЛЛИК БАЙРАМИ АРАФАСИДА НАВБАТДАГИ ЯНГИ БИНО ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Бугун 27 август куни Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами арафасида қуриб битказилган Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси Шайхонтоҳур тумани қўриқлаш бўлими маъмурий биноси тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

Мазкур тантанали маросимда Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев, Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Д.Раҳимова,Миллий гвардия мутасадди раҳбарлари,Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси шахсий таркиби ҳамда ушбу янги бинонинг қад кўтаришида яқиндан ёрдам берган ташкилот вакиллари иштирок этдилар.

Миллий гвардия қўмондони ўзининг кириш сўзида, байрам арафасида фойдаланишга топширилаётган ушбу янги бино шахсий таркиб учун муносиб совға эканлигини таъкидлаб, тантанали маросимга ташриф буюрган меҳмонларни ва саф тортиб турган барча Миллий гвардия ходимларини ҳамда улар орқали барча яқинларини Мустақиллигимизнинг 30 йиллик юбилейи билан самимий муборакбод этди.

Тадбир давомида сўз олганлар бугунги кунда Миллий гвардия бўлинмалари аҳоли гавжум жойларда, савдо марказлари ва бозорлар, кўнгилочар масканлар, истироҳат боғлари ҳамда оммавий тадбирлар жараёнида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларни мол-мулкларини ишончли қўриқлаш каби шарафли ва масъулиятли вазифаларни юқори савияда бажариб келаётганларига алоҳида урғу бериб, янги бинода яратилган бу каби имкониятлар барча ходимларга янада куч-қувват ва шижоат ато этишига ишонч билдирдилар.

Шундан сўнг Миллий гвардия қўмондонининг буйруғига кўра, хизмат фаолияти давомида юқори натижаларга эришган, фидойилиги ва жонкуярлиги билан сафдошларига намуна бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимларга “Намунали хизматлари учун” кўкрак нишони, “Маънавият аълочиси” кўкрак нишони ҳамда фахрий ёрлиқлар топширилди.

Ташриф буюрган меҳмонлар янги бино билан танишиш давомида, ўз тарихига эга бўлган ушбу бино ўтган асрнинг 30-йилларида меъморчиликнинг классицизм услубида бунёд этилганлиги ва маданий мерос объектлари рўйхатига киритилганлиги тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиб, уларда ушбу бинонинг тарихий ўзига хослиги сақланган ҳолда замонавий талаблар асосида таъмирлаганлиги катта таъсирот қолдирди.

Мазкур янги бинода навбатчилик қисми, Маърифат ва психолог хоналари, ошхона ҳамда фуқароларни қабул қилиш хоналари шунингдек, ходимларнинг хизмат қилиши, касбий маҳоратини ошириши учун ва спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Хусусан замон талабларига тўлиқ жавоб берадиган универсал очиқ ва ёпиқ спорт мажмуаларида бир вақтнинг ўзида спортнинг “Қўл жанги”, Бокс, Кроссфит, Дзюдо, мини футбол, волейбол ва баскетбол каби турлари бўйича машғулотлар ўтиш учун имкониятлар мавжуд.

Text to speech