МУТАХАССИСЛАРНИНГ КАСБ МАҲОРАТЛАРИ ОШИРИЛДИ
Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ихтисослаштирган ўқув маркази “Мутахассисларни тайёрлаш курси”ларида таҳсил олган Миллий гвардия ҳамда Ички Ишлар Вазирлиги Қоровул қўшинлари бўлинмалари мутахассисларининг битирув тадбирлари бўлиб ўтди.
Курс давомида тингловчиларга Марказ ўқитувчилари томонидан ҳарбий хизматчиларнинг мутахассисликлари бўйича ўқ отиш, баландлик ишғол, руҳий-жисмоний, алоқа, разведка, махсус тактик ҳамда ҳарбий муҳандислик тайёргарлиги фанларидан назарий ва амалий машғулотлар ўтилди.
Мазкур ўқув курслари давомида “Моддий-техник таъминот” циклида зирҳли техника ҳайдовчиларини тайёрлаш курслари ташкил этилиб, унда тингловчилар билан кундузги ва тунги амалий ҳайдаш машғулотлари билан бирга техникаларга хизмат кўрсатиш усуллари бўйича машғулотлар олиб борилди.
Шу билан бир қаторда, зирҳли техникаларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлашни ўрганиш жараёни Чирчиқ шаҳрида жойлашган “Зирҳли техникаларни таъмирлаш” заводида амалга оширилди.
Ўқув курслари якунида Марказ ўқитувчилари томонидан назарий ва амалий тайёргарлик натижалари бўйича якуний синовлар қабул қилинди.
Шундан сўнг Марказ “Мутахассисларни тайёрлаш курси”да таҳсил олган ҳарбий хизматчиларга сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.