МУЗЕЙ – ТАРИХ КЎЗГУСИ
18 май – Халқаро музейлар куни сифатида бутун дунёда кенг нишонланиб келинади. Бу кунда музейлар фаолиятига кенг эътибор қаратилиб, маданий-маърифий тадбирлар ва экскурсиялар ташкил этилади.
Хусусан, бугун Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси тасарруфидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари сана муносабати билан Мирзо Улуғбек тумани “Олмачи” маҳалласида истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган ёшлар ҳамда уларнинг оила аъзолари билан Темурийлар давлат музейига ташриф буюришди.
Мазкур музей “Давлат ноёб илмий объектлари” рўйхатига киритилган бўлиб, ташриф давомида ҳарбий хизматчи ва ёшлар Ўзбекистон тарихини акс эттирувчи 5 мингга яқин ашёларнинг гувоҳи бўлишди.
Соҳибқироннинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш орқали ёшлар миллий ўзликни англаш, юксак маънавият, тарихий-маданий меросга ҳурмат муносабатини мустаҳкамлаб, ватанпарварлик руҳида тарбияланишида муҳим аҳамият касб этади.