Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлисида “Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Сенатнинг ялпи мажлисида “Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кўриб чиқилди.

Жисмоний шахсларнинг ҳаётини ва соғлиғини, уларнинг мол-мулкини ҳамда объектларини тажовузлардан ҳимоя қилиш, қўриқланадиган объектлар ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга чек қўйиш қонуннинг асосий вазифалари ҳисобланади. 

Қонунда қўриқлаш фаолиятини амалга оширувчи субъектлар рўйхати тасдиқланиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўриқлаш фаолиятини чет давлатларнинг ташкилотлари ва уларнинг хусусий қўриқлаш ташкилотлари томонидан амалга оширишга йўл қўйилмаслиги, бундан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қисқа муддатли ташриф билан келган олий даражали меҳмонлар хавфсизлигини таъминлаш ҳоллари мустасно эканлиги белгиланмоқда.

Шунингдек Қонунда қўриқлаш фаолиятини амалга оширувчи субъектлар ҳарбий хизматчиларининг, ходимларининг, ишчилари
ва хизматчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ушбу лавозимларга номзод бўлганларга қўйиладиган талаблар, соҳа мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш, ҳарбий хизматчи
ва ходимларининг касбий, жисмоний ва жанговар тайёргарлиги ҳолати билан боғлиқ нормалар назарда тутилмоқда.

Қонунда жисмоний куч ишлатиш мумкин бўлган ҳолатлар, махсус воситаларни ва хизмат қуролини қўллаш шартлари ва тартиби, қўриқлаш фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик билан боғлиқ нормалар мустаҳкамлаб қўйилмоқда.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Text to speech