Наманган шаҳридаги "Янги Ўзбекистон - ёшлар зиё маскани" биносида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ўтказилди.

Наманган шаҳридаги "Янги Ўзбекистон - ёшлар зиё маскани" биносида Миллий гвардия марказий девони мутасадди раҳбарлари томонидан Наманган вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари бошқармаси масъуллари билан ҳамкорликда вилоят ёшлари иштирокида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ўтказилди.
Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган учрашув давомида аксарият ёшлар томонидан Миллий гвардия тизимидаги таълим муассасалари ва бўлинмалари тўғрисидаги қизиқтирган саволларга батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, мазкур учрашувда ёшларнинг мурожаатлари тегишлилиги бўйича кўриб чиқилиб, амалий ёрдам кўрсатилиши юзасидан соҳага оид мутасадди раҳбарларга ижро муддати белгиланган ҳолда топшириқлар юклатилди. 

Text to speech