Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА ҲАМ МЕҲРИБОНЛИК УЙИ ЭШИКЛАРИ ЁПИЛДИ

Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган, ота-она қарамоғидан маҳрум ва етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кучайтириш борасида жорий қилинган янги тизим ва унда белгилаб берилган аниқ ва мақсадли вазифалар меҳридарё халқимиз қалбидан жой олиб улгурди.
Бугунги кунга келиб республикамиз бўйлаб Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини ўз қарамоғига олаётган оилалар сони кўпайиб бораётгани натижасида Навоий ҳамда Наманган вилоятларидаги меҳрибонлик уйларида биронта қалби ўксик болажон қолмасдан ушбу муассасалар эшиклари буткул ёпилганлиги фикримиз далилидир.
Оилавий болалар уйлари фаолиятини йўлга қўйишдек эзгу ишга қўл ураётган замонамиз қаҳрамонлари билан суҳбатлашганда “Меҳрибонлик уйларида ҳеч ким қолмаслиги керак, шундагина улуғ аждодларимиз, ота-боболаримиз руҳлари шод бўлиб, биздан рози бўладилар” дея билдирган фикрларини эшитиб, олийжаноб халқимиз борлигидан ва шу юртда туғилиб ўсаётганимиздан беихтиёр қалбимизда фахр-ифтихор туйғуси жўш уради.
Хусусан, Наманган вилоят ҳокимлиги, Халқ таълими ва Миллий гвардия кўмагида 26-сонли Меҳрибонлик уйида яшаб келган 41 нафар мурғак қалб эгалари бўлмиш тарбияланувчилардан 26 нафари ўз оиласига ва яқин қариндошларига 15 нафари эса оила шароитидаги муҳитда яшашдек бахтга ва ота-она меҳрига эга бўлдилар.
Куни кеча ушбу Меҳрибонлик уйидан 5 нафар сўнги тарбияланувчиларни ўз бағрига олган Исмонбоевлар оиласи Наманган вилоятида Меҳрибонлик уйи эшиклари ёпилиб фаолияти буткул тугалланишига ҳамда “Меҳрибонлик уйи” деган қалбларни оғритувчи ёзувларнинг олиб ташланишига муносиб ҳисса қўшган ҳолда замонамиз қаҳрамонларига айланишди.
Эслатиб ўтамиз илк бор республикамиз бўйлаб Навоий вилоятида Меҳрибонлик уйлари эшиклари ёпилиб, вилоятда мавжуд Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчаларида яшаб келган 96 нафар қалби ўксик, тарбияланувчилардан 53 нафари оилавий болалар уйларига, 11 нафар ўғил-қизлар ўз оиласига ва яқин қариндошлари бағрига, шунингдек 32 нафари таълим муассасаларига ўқишга кириб мустақил ҳаётни бошлаганликлари муносабати билан ушбу муассаса ўз фаолиятини тугаллаган эди.

Text to speech