Наманган вилоятида “От спорти” бўйича амалий машғулот ўтказилди.
Наманган вилоятида жойлашган Исҳоқхон тўра Ибрат номидаги ижод мактабининг ўқувчилари билан Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан “От спорти” бўйича амалий машғулот ўтказилди.
Машғулот давомида ўқувчи ёшларга от спорти ўйинлари ва Чавандозлик маҳоратлари тўғрисида маълумотлар берилди. Шунингдек, тадбир якунида иштирокчилар отга миниб кўриш имкониятига эга бўлишди.