Наманган вилоятида ёш авлод учун спорт фестивали ташкил этилди.
Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси томонидан болалар, ўсмирлар ва ёшлар учун қизиқарли тадбир ташкил этилиб, унга ҳарбий хизматчи ҳамда ходимларнинг оила аъзолари ҳам таклиф этилди.
Мазкур фестиваль ҳарбий техника кўргазмаси билан бошланиб, мусобақалар, эстафета пойгалари билан давом этди.
Куннинг иккинчи ярмида барча иштирокчилар учун байрам дастурхони ёзилиб, болажонларга эсдалик совғалари топширилди.