ОҒУФУРУШЛАР ҚЎЛГА ОЛИНДИ
Жорий йилнинг 26 январь куни Фарғона вилоятида келиб тушган хабарга асосан Миллий гвардия, ИИБ ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Унда Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаролар А.Х. ва Я.Ф. махсус харидорга “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини 2.000.000 сўмга сотаётган вақтида қўлга олиниб, далилий ашёлар белгиланган тартибда расмийлаштирилди. Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Қўқон шаҳар ИИБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.