Навоий вилоятида корхонадан БАББИТ номли металл қуймаларини ноқонуний олиб чиқишга уринган шахс ушланди.
Жорий йилнинг 7 март куни соат тахминан 23:00 ларда Навоий вилояти "Қизилқумцемент" АЖнинг дарвозасидан навбатчи-ҳайдовчи 1980 й.т фуқаро А. Ш бошқарувида бўлган Damas русумли автотранспорт воситаси хизмат олиб бораётган "Қўриқлаш" бўлими ходимлари томонидан текширилганда, машинанинг салон қисмида полиэтилен қопда жами оғирлиги 150 (бир юз эллик) кг бўлган умумий нархи 44.347.800 (қирқ тўрт миллион уч юз қирқ етти минг саккиз юз) сўм бўлган 12 дона сариқ рангли Б-83 маркали БАББИТ номли металл қуймаларини яширин равишда олиб чиқиб кетаётгани аниқланди. Шундан сўнг, холислар иштирокида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари Навоий шаҳар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилмоқда.