Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг биринчи ялпи мажлисида иштирок этди / / Чет давлатларига кетган ўқувчи ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан он-лайн конференц алоқа шаклидаги учрашув бўлиб ўтди / / Миллий гвардия тизимида кадрлар малакасини ошириш, ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани / / Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбони бўйлаб Миллий гвардия бошчилигида куч тузилмалари отлиқ бўлинмалари иштирокида "Отлиқ кавалерия паради" бўлиб ўтди / / Хитой Халқ Республикаси Халқ қуролланган полицияси комиссари генерал-полковник ChjanXunbinнинг Ўзбекистонга ташрифи якунлари тўғрисида / / 11-ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни / / Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан байрам табриги / / Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Миллий гвардия тизимида хизмат олиб бораётган соҳа ходимларини муносиб тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди / / Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди / / Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг "Кузги дарахт экиш мавсуми" доирасида республикамизнинг барча ҳудудларида Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан кўчат экиш ва боғлар ташкил этиш ишлари амалга оширилмоқда / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқи / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетида Куч тузилмалари олий ўқув муассасалари курсант ва талабалари ўртасидаги спартакиадага старт берилди / / Миллий гвардия тизимидаги инспектор-психологлар ҳамда янги тизимдаги мактаб қоровулларининг хизмат фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган ўқув-семинарига бугундан старт берилди. Мазкур ўқув семинарлари республикамизнинг барча вилоятларида  бўлиб ўтади // Наманган вилоятида Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари учун сайёр қабул ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетида “Янги Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳаётида хотин-қизлар мавқеини оширишга оид масалалар” мавзусида давра суҳбати ташкиллаштирилди / / Миллий гвардия тизимида ўтказилган “Довюрак жангчи” интенсив синовларида муваффақиятли иштирок этган ҳарбий хизматчиларни муносиб тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди ва унда кўкрак нишонлар ўз эгаларига топширилди // Тошкент вилоятида аҳолини, айниқса ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида ҳамкор вазирликлар томонидан меҳнат ярмаркаси ташкил этилди / / Республикамиз бўйлаб Миллий гвардия тизимида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб келаётган ҳарбий хизматчилар билан дала-ўқув майдонларида амалий ўқ отиш ҳамда тактик-тиббий тайёргарлик машғулотлари олиб борилди / / Жиззах вилоятида Миллий гвардия сафларида хизмат қилишга янги қабул қилинган ҳарбий хизматчиларнинг Ватанга ва Миллий гвардияга хизмат қилишлари тўғрисидаги қасамёдига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепциясига доир чора-тадбирлар / / 25 октябрь - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни! Ушбу сана муносабати билан барча Ички ишлар органлари ходимлари ҳамда фахрийларини Миллий гвардия қўмондонлиги ва шахсий таркиби номидан самимий муборакбод этамиз! / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “БРИКС плюс” форматидаги саммитда сўзлаган нутқи  / / Республикамиз бўйлаб Миллий гвардия тизимида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб келаётган ҳарбий хизматчилар билан дала-ўқув майдонларида амалий ўқ отиш ҳамда тактик-тиббий тайёргарлик машғулотлари олиб борилди / / Жиззах вилоятида Миллий гвардия сафларида хизмат қилишга янги қабул қилинган ҳарбий хизматчиларнинг Ватанга ва Миллий гвардияга хизмат қилишлари тўғрисидаги қасамёдига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди / /  “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўртасида жиноятчиликни олдини олиш: муаммо ва ечимлар” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди / / Билимлар-синовларда ва юқори жанговар шайлик ўқув машқларда тобланади. Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетининг юқори босқич курсантлари дала ўқув полигонларида амалий машғулотларни давом эттиришмоқда  / / Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасининг "Кузги дарахт экиш мавсуми" бошланди. Унда Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан ҳам ҳудудларда дарахт кўчатларини экиш ва уларни парваришлаш шунингдек, муҳофазасини таъминлаш ишлари ташкиллаштирилмоқда / / Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари ўртасида спортнинг самбо тури бўйича мусобақа ғолиблари аниқланди // Сайловларни ўтказишда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди / / Олмалиқ шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент вилояти ривожининг ҳозирги ҳолати ва келгуси вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди / / Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! / / Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жамоат хавфсизлиги университети ҳақида: кеча ва бугун! Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Вон До Ён билан Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураевнинг учрашуви бўлиб ўтди / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети Кинология марказининг хизмат итлари МДҲ давлатлари чемпиони номинациясини қўлга киритди  / / “Миллий гвардия қўшинларида жанговар ва махсус тайёргарлик бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, мавжуд муаммо ва таклифлар” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди  / / Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ўртасида “Довюрак жангчи” фарқловчи нишони учун интенсив синовлари бўлиб ўтди  / / Жиззах вилоятида Миллий гвардия тизимидаги мутахассис-кинологлар билан «Дог-биатлон», "Мина қидириш" ва «Антитеррор» каби йўналишлар бўйича “Энг яхши кинолог” спорт мусобақаси ўтказилди 

Ўз O'z Ру En

Навоий вилоятида жойлашган дала ўқув полигонида офицерлар таркиби иштирокида ўқув йиғини ўтказилди.

Ўқув йиғинининг биринчи куни Қўмондон ўринбосари раҳбарлигида иштирокчиларга тадбирнинг мазмун моҳияти, мақсади ҳақида тушунтирилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
8 сентябрдаги ПҚ–371–сон "Ҳарбий хизматчиларнинг ахлоқий-руҳий тайёргарлиги ва жанговар руҳини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ҳамда шу асосда ишлаб чиқилган Миллий гвардия қўмондонининг буйруғида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлашда тарбиявий ишлар, кадрлар ва ёшлар масалаларига масъул бўлган офицерларнинг ўрни ва роли назарий ва амалий мисоллар билан батафсил тушунтириб берилди.
Шу ўринда, офицерларнинг ўз қўл остидаги шахсий таркибнинг ахлоқий-руҳий тайёргарлиги ва жанговар руҳини ошириш борасидаги ишларга киришишдан олдин ўзларининг тайёргарлик жиҳатлари текширилди. Ўқув йиғини ностандарт ҳамда реал жанговар вазиятларга яқинлаштирилган ҳолда амалга оширилиб, офицерларга жисмоний ва руҳий юкламалар берилди ва уларнинг жанговар – руҳий жиҳатлари, бардошлилиги, тиришқоқлиги, ижрочилиги каби сифатлари синовдан ўтказилди.
Хусусан, ўқув йиғин режасига кўра офицерлардан 100 ва 3 минг метрга югуриш, турникда тортиниш каби нормативлардан имтиҳонлар қабул қилинди. Шунингдек, саф тайёргарлиги ва тантанали юриш машғулотлари ўтказилди. Эрта тонгдан яёв узоқ масофага марш юрилиб, Навоий вилоятининг Кармана тумани ҳудудидаги чўл ва адирлар бўйлаб реал ва сунъий тўсиқлар уларни йўл йўлакай қарши олди ва талафотларсиз белгиланган маррага етиб келдилар.
Ўқув йиғини ёш офицерлар учун катта маҳорат мактабини ўтаб берган бўлса, бошқалари учун эса тажриба алмашишга имконият яратди.
Ўқув йиғинининг иккинчи кунида асосий эътибор 4 та ўқув жойида тайёрланган жанговар ва махсус тайёргарлик жараёнларида ахлоқий-руҳий тайёрлаш ва жанговар руҳни оширишга қаратилди.
Ўқув нуқталарга шахсий таркибнинг тарқатишдан олдин улар билан саф тайёргарлиги бўйича машғулотлар ўтказилди.
Биринчи ўқув жойи ишғол йўлакчаларидан ўтиш: бунда офицерларда қўрқув, ваҳима, руҳий зарбаларни енгиш кўникмалари шакллантирилди.
Иккинчи ўқув жойи қоровул ва жанговар хизмат жараёнига ахлоқий-руҳий тайёрлаш: бунда офицерларга қоровул ва жанговар хизмат жараёнларида шахсий таркибнинг тайёрлаш, уларни хизматга жанговар-руҳий жиҳатдан хизматга шайлигини таъминлаш борасида 3-босқичли тайёргарликдан ўтказиш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди.
Учинчи ўқув жойи, жанговар ҳаракатлар шароитида ахлоқий-руҳий таъминот гуруҳининг иш фаолиятини амалий кўргазмали воситалар орқали йиғин иштирокчиларига кўрсатиш
ва таништиришга қаратилди.
Бунда, жанговар-хизмат жараёнларида шахсий таркибнинг ахлоқий-руҳий тайёрлаш ва жанговар руҳини ошириш учун жиҳозланган дала чодири ичида амалга ошириладиган ишлар бўйича йиғилганларга атрофлича маълумотлар берилди ҳамда амалий кўргазмали машғулотлар орқали уларнинг тажрибаларини оширишга эътибор қаратилди.

Тўртинчи ўқув жойи ўқ отиш тайёргарлиги жараёнида шахсий таркибнинг ахлоқий-руҳий ҳолатига таъсир кўрсатувчи ташқи омилларга қарши туриш кўникмаларини шакллантириш усул ва услубларини ўргатишга, шахсий таркибни гуруҳ ёки жуфтлик таркибида душман асирга тушиши ва у ердан чиқиб кетишда руҳий барқарорликни таъминлаш кўникмаларини шакллантиришга қаратилди.
Шу ўринда ўқув йиғинида ёшлар билан ишлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун қандай тадбирлар ташкил этиш кераклиги бўйича тавсиялар берилди ва мазкур жараёнларни амалиётда кўрсатиб бериш мақсадида Навоий шаҳрида жойлашган мактабларнинг ўқувчилари учун дала ўқув марказида "Очиқ эшиклар куни" тадбири ўтказилди. Ёшларга дала ўқув марказининг имкониятлари, бу ерда яшаш ва ўқиш учун яратилган шароитлар таништирилди, шунингдек, камондан отиш, от спорти ва турли кўргазмалар орқали уларнинг ҳарбийлик касбига ҳамда спортга бўлган қизиқишлари оширилди.
Шу билан бир қаторда, ўқув йиғин иштирокчиларининг билим савиясини текшириш бўйича тест синовлари қабул қилинди.

Бундан ташқари улар янги қад ростлаган дала ўқув марказида яхши орзулар ҳамда эзгу ниятлар билан мамлакатимизда амалга оширилаётган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси асосида 100дан ортиқ дарахт кўчатларини экиб, ўзларининг кўкаламзорлаштириш ишларида муносиб ҳисса қўшдилар.
Ўқув йиғин якунида иштирокчиларни маданий ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадида дала шароитларида Миллий гвардия ашула ва рақс ансамбли хонандалари иштирокидаги концерт дастури ҳамда ўқув йиғинида иштирок этаётган иқтидорли офицерлар томонидан қўшиқ ва шеърлар ижро этилиб, йиғилганларга яхши кайфият улашилди.
Ўқув йиғин якунида мини футбол мусобақаси ҳам ўтказилиб, ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан мукофотланди.
3 кунлик ўқув йиғинида иштирок этган 108 нафар офицерлар келгусида бу ерда олган билим ва кўникмаларини хизмат жараёнида фаол қўллаб, юқори натижаларга эришади.
Якунда ҳар йили навбатдаги ҳудудда шундай ўқув йиғинларни самарали ўтказиш ҳамда бундан кейин ҳам уни такомиллаштириш бориш бўйича келишиб олинди.
Ўқув йиғини давомида саф тайёргарлиги, амалий отиш, жисмоний тайёргарлик ва мутахассислик бўйича ўтказилган синовлар умумий натижаси "Яхши" баҳони ташкил этди.

Text to speech