Навоий вилоятида 15-сонли умум таълим мактабида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан “От спорт” бўйича ўқув машғулоти ўтказилди.
Куни кеча Навоий вилоятида жойлашган 15-сонли умум таълим мактабининг спорт майдончасида ҳаваскор ва уюшмаган ёшлар, мактаб ўқувчилари учун Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан “От спорт” бўйича ўқув машғулоти ўтказилди.
Мазкур Машғулотда 81 нафар иштирокчи қатнашиб, малакали чавандозлардан От спортига доир керакли маълумотларга эга бўлишди.