НАЗМ ВА НАВО
Наманган вилояти Давлатобод туманида жойлашган Маданият марказида туман ҳокимлиги, вилоят Миллий гвардия бошқармаси, Қўриқлаш бошқармаси, Ҳарбий прокуратура ҳамда Ёшлар иттифоқи кенгаши ҳамкорлигида бобокалонларимиз Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан “Назм ва наво” номли маънавий-маданий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, фарзандлари ҳамда таълим муассасалар ўқувчи, талабалари иштирок этдилар.
Тадбирга вилоят театр актёрлари саҳна чиқишлари янада файз киритган бўлса, Наманган вилоят 26-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ижро этган ғазаллар ва куй-қўшиқлар барчага хуш кайфият бахш этди.