Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Фарзандларингизни эътиборсиз қолдириб, вақтинчалик "овунчоқлар"ни деб байрам кунларида ҳаловатингизни йўқотманг. Огох бўлинг! Янги йилни байрамона кайфиятда кутиб олинг!

Амалиёт давомида шунга гувоҳ бўлдикки, ноқонуний пиротехника воситаларини сотиш билан шуғулланадиган кўплаб фуқаролар ўз фарзандларига ҳар хил ҳаёт учун хавфли бўлган оташинлар билан "завқланишларига" руҳсат беришмайди. Бироқ, бунинг  оқибатлари ҳақида ҳеч ўйламасдан, бошқа болаларга пиротехника воситаларини хотиржамлик билан сотишмоқда...

БУХОРО ВИЛОЯТИ. Жорий йилнинг 28 декабрь куни Бухоро вилояти Миллий гвардия бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан Ромитан туманидаги Деҳқон бозорида 80 дона "Трения" номли сертификатсиз пиротехника маҳсулотларини 960 минг сўмга сотмоқчи бўлган фуқаро Р. A. қўлга олинди. Дастлабки суриштирув ишларида ҳуқуқбузар мазкур маҳсулотларни  "Шоҳ" исмли фуқародан сотиб олганлиги аниқланди. Ҳарбий хизматчилар томонидан 3 блок пиротехника воситаларини сотаётган вақтида тавсифга мос келадиган фуқаро аниқланиб, уни вазиятга ойдинлик киритиш учун Ички ишлар бўлимига боришга таклиф қилинди. Бироқ фуқаро бозорга ташриф буюрувчиларнинг эътиборини жалб қилиб, бақира бошлади.  Натижада  баъзи гувоҳлар телефон камерасида нима бўлаётганини суратга олишди. Шунга қарамасдан гумонланувчи туман Ички ишлар бўлимига олиб кетилди. Содир бўлган воқеа тушунтирилиб, ҳужжатлар расмийлаштирилди ва фуқаро озод қилинди.

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ. Миллий гвардия  Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва ходимлари томонидан умумий қиймати 2 450 000 сўм бўлган пиротехника воситалари савдосининг олди олинди. Гулистонда фуқаро В. H. 6 блок "Трения", 1 дона  "Салют"  ва 1 дона  "7SHOTS" ни 1 100 000 сўмга пуллаётган вақтида ушланди.

Шунингдек,  фуқаро У.Х. дан 6 блок "Трения",  3 дона"7SHOTS" ва  Т. Н. дан 1 блок "Трения" номли  пиротехника воситалари мусодара қилинди.

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ. Қарши шаҳридаги Орзу бозорида ҳарбий хизматчилар томонидан фуқаро А.М. 10 та ўрамли "Британик" номли пиротехника воситасини 150 минг сўмга сотмоқчи бўлган пайтда қўлга олинди.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ. Қўшма тезкор тадбирлар давомида Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва Кармана тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан  фуқаро Б. Ш. пиротехника воситаларини сотаётган вақтида қўлга олинди. Гувоҳлар иштирокида шахсий тинтув вақтида Б.Ш.нинг ёнидан 10 дона "Трения" пиротехника тўплами топилди ва мусодара қилинди. Шунингдек,  хавфли пиротехника буюмларининг яна бир сотувчиси аниқланди. Самарқандлик Р. Ф.нинг ёнидан 600 дона "Трения" пиротехника воситалари топилди ва гувоҳлар иштирокида мусодара қилинди.

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ. Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари, Ички ишлар бошқармаси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан катта миқдордаги сертификатланмаган пиротехника буюмлари савдосининг олди олинди. Умумий қиймати 39 миллион сўмга тенг  бўлган "THE BEST FIREWORKS" номли пиротехника воситасини сотаётган фуқаро У. И. ушланди. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 250-1 -моддаси (пиротехника буюмларининг ноқонуний айланмаси)  бўйича жиноий иши очилган.

Фарғона вилоятида яшовчи А. X. 100 дона "Х-007" пиротехника воситасини 3 500 000 сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди.

Ҳурматли юртдошлар!
Шуни эслатиб ўтамизки, пиротехника маҳсулотлари билан ноқонуний савдо қилиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 185-1-моддаси бўйича ашёлар мусодара қилиниб, беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, ҳудди шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш анча миқдорда ёҳуд шундай ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 250-1-моддасига асосан жиноий жавобгарликка тортилади.

Text to speech