Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Сифатсиз ва ноқонуний пиротехника воситалари-саломатлигингиз кушандасидир

Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан сизнинг ҳамда фарзандларингизнинг саломатлигига тузатиб бўлмас даражада зарар етказиши мумкин бўлган сертификатсиз пиротехника воситалари савдосини олдини олишга қаратилган тадбирлар давом эттирилмоқда. Оилангизнинг фаровонлиги ва тинчлигига хавф туғдирманг.
Пиротехника воситаларини харид қилманг ҳамда болажонларга уларнинг хатарли эканлиги тўғрисида сўзлаб беринг.
Лицензиясиз пиротехника маҳсулотларини аниқлаш бўйича олиб борилган тадбирларнинг натижалари ҳақида маълумот беришда давом этамиз.

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ. Қўшма тадбирлар давомида Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва Янгиқўрғон тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан сертификатланмаган пиротехника воситаларини сотиш билан шуғулланаётган фуқаролар ушланди. Тадбир давомида фуқаро И.Б ва Р.M.нинг ёнидан жами 18 блок
"Трения" ва "Британик" номли пиротехника воситалари топилди ва мусодара қилинди.
Шу куни ҳарбий хизматчи ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан яна бир хавфли бўлган пиротехника воситалари сотувчиси аниқланди. Суриштирув ишлари давомида ҳуқуқбузар M. Б. уйида умумий қиймати 20 миллион сўмдан ортиқ бўлган 24741 дона турли хил пиротехника воситалари сақлаётганлиги маълум бўлди.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ. Жорий йилнинг 24 декабрь куни Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан вояга етмаган ёшларга пиротехника воситаларини сотишга уринган 41 ёшли фуқаро К.У. қўлга олинди. Гувоҳлар иштирокида ўтказилган текширув давомида ҳуқуқбузарнинг ёнидан қиймати 470 минг сўм бўлган 18 блок "Трения","Британик" ва 1 дона "Волк" номли пиротехника воситалари мавжудлиги аниқланди ва мусодара қилинди. Шунингдек, яна бир сертификатланмаган пиротехника маҳсулотларини сотаётган шахс аниқланди. Фуқаро Н.Ш. 3 блок "Трения" номли пиротехника воситаларини сотаётган вақтида қўлга олинди.

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ. Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан катта миқдордаги сертификатланмаган пиротехника буюмларини сотаётган шахс аниқланди. 30 ёшли фуқаро А.Х.дан умумий баҳоси 11 миллион сўм бўлган 1100 дона "Ракета" салюти мусодара қилинди.

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ. Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ҳам катта миқдордаги сертификатланмаган пиротехника воситалари сотувчисини қўлга олди. Фуқаро Т.А. 27 блок "Британик" номли пиротехника учун 4860000 сўм олаётган вақтида ушланди.

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ. Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан бир куннинг ўзида ноқонуний пиротехника воситалари сотилишига оид учта маълумот аниқланди. Фарғоналик А. А. 8 дона "7 SHOTS" номли пиротехника воситасини бир миллион сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди. Марғилонлик Н. Б. ҳам 48 блок
"Британик" номли пиротехника воситаларини 3 миллион сўмга сотмоқчи бўлганида ушланди. Шунингдек, 47 ёшли фуқаро Р.Д.дан 8 дона "7 SHOTS" номли пиротехника воситалари мусодара қилинди.

Аниқланган ҳар бир маълумот юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди

Ҳурматли юртдошлар!
Шуни эслатиб ўтамизки, пиротехника маҳсулотлари билан ноқонуний савдо қилиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 185-1-моддаси бўйича ашёлар мусодара қилиниб, беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш анча миқдорда ёхуд шундай ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 250-1-моддасига асосан жиноий жавобгарликка тортилади.

Text to speech