Сувоқава" қудуқ қопқоқларини ўғирламоқчи бўлган ҳуқуқбузар ушланди
Жорий йилнинг 22 февраль куни тахминан соат 04:30 ларда Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан Қувасой шаҳрида жойлашган "КВАРЦ" AЖ корхонасидан 21 ёшли фуқаро Ж.А. ўзига тегишли бўлган DAMAS русумли автомашинасида донаси 400 минг сўм бўлган, жами 9 дона умумий қиймати 3 600 000 сўм бўлган "сувоқава" қудуқ қопқоқларини ҳеч қандай рухсатсиз олиб чиқиб кетаётган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқбузарга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.