Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

НОҚОНУНИЙ ИШГА ҚЎЛ УРГАНЛАР АНИҚЛАНДИ

Бугунги кунда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда ҳамкорликда амалга ошрилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда. Бу борада Миллий гвардия ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг келиб тушган хабарларга асосан олиб бораётган биргаликдаги профилактик ва тезкор тадбирлари натижасида Бухоро вилоятида сўнгги кунларда бир неча қонун бузилишининг олди олинди.
Хусусан, Бухоро вилоятида жорий йилнинг 3 февраль куни Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ва вилоят божхона бошқармаси масъул ходимлари ҳамкорлигида Ғиждувон туманида ўтказилган тезкор профилактик тадбирлар давомида ушбу туманда яшовчи фуқаро Н.Р. нинг яшаш хонадони холислар иштирокида ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди. Ушбу фуқаро томонидан дизель ёқилғисининг ҳар бир литрни 5500 сўмдан сотиш учун жами 600 литр дизель ёқилғисини ноқонуний равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.  
Жорий йилнинг 4 февраль куни эса Миллий гвардия ҳамда Олот тумани экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлинмаси масъул ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда туманнинг “Қирлишон” маҳалласидан оқиб ўтувчи каналдан фуқаролар Х.П., М.У., С.И.лар тақиқланган ов қуроллари билан балиқ овлаш қоидаларини қўпол равишда бузган ҳолда 98 дона балиқ овланганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Шу каби тадбир 5 февраль куни Жондор туманида ўтказилиб унда, ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилиш, улардан оқилона фойдаланиш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилди.  
Миллий гвардия ҳамда Жондор тумани экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлинмаси масъул ходимлари томонидан олинган хабарга кўра, туманнинг Работ маҳалласида яшовчи фуқаро Г.Т. ўзига тегишли бўлган давлат рақами 80 G 062 FA, “Жигули” автомашинасида ноқонуний равишда ҳажми 2 метр кубга яқин “саксовул” ўсимлиги ғайриқонуний равишда чопиб олиниб, ўз манфаати йўлида олиб кетаётганида тўхтатиб қолинди ва ашёвий далил сифатида олиб қўйилди. 
Юқорида санаб ўтилган барча ҳолатлар юзасидан ноқонуний ишга қўл урган шахсларга тегишли тартибда чоралар қўлланилди.

Text to speech