Ноқонуний йўллар билан Ўзбекистонга олиб кирилган товарлар мусодара қилинди.
Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамда ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда рейд тадбирлар давом этмоқда.Ўтказилган тадбир натижасида Фарғона туманида истиқомат қилувчи 2000 й.т Ю.А.нинг хонадонида айланма йўллар орқали Қирғизистон Республикасидан олиб ўтилган, ҳеч қандай ҳужжатларга эга бўлмаган тахминий қиймати 21.000.000 сўм бўлган 19 дона 32 дюймли “СМАРТ” телевизорлар мавжудлиги аниқланди. Холислар иштирокида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, товарлар мусодара қилинди.
Мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари ДҲХ томонидан олиб борилмоқда.