НУРОТА ТУМАНИДА "УЛОҚ-КЎПКАРИ" БЎЙИЧА ВИЛОЯТ ҚЎРИҚЛАШ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ КУБОГИ УЧУН МУСОБАҚА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Мамлакатимизда от спортига қаратилаётган эътибор Миллий қадриятларимиздан бўлган улоқ-кўпкари ўйинлари ўтказилишини жадаллашишига имкон бермоқда. Хусусан, Навоий вилояти Нурота туманида "Улоқ-кўпкари" бўйича вилоят Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи кубоги учун мусобақа ташкил этилиб, унда икки юз нафарга яқин маҳаллий чавандозлар иштирок этди. Қизғин беллашувларга бой бўлган мазкур мусобақа минг дан ортиқ маҳаллий от ишқибозлари ҳамда ёшлар гувоҳлигида бўлиб ўтди. Мусобақа якунида ғолиб чавандозлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.