Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш  жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди  / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Oliy Majlis Senatining qo'mita raisi va Milliy gvardiya Jamoat xavfsizligi universiteti dotsentlari ishtirokidagi ochiq muloqot / /    Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони  / / Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли учрашуви паракамондан отиш спортчилари билан бўлиб ўтди. //  Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди / / 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун / / Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Миллий гвардия фаолиятига оид Қонун, қарор ва фармойишлар ҳақида / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг назарий билимлари Дуал таълим асосида мустаҳкамланмоқда / / Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига экскурсия ташкил қилинди / / Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб Қарор талаблари юзасидан маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар кенг жорий этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ва уларни давоматини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолади / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари курсантлар сафига ўқишга қабул қилиш жараёни бошланди / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида Миллий гвардия ва "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлигидаги профилактик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида хонадон ва объектларни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Миллий гвардия тизимида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди  / / Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди 

Ўз O'z Ру En

Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасини олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида

Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасини олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида Республикамиз бўйлаб Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари пиротехника воситаларининг фарзандларимизнинг соғлиги учун зарарли ва салбий оқибатлари тўғрисида профилактик ишлар ҳамда ноқонуний айланмасини олдини олишга қаратилган ҳамкорликдаги рейд тадбирлари ўтказилиши давом этмоқда.
Муомаладан чиқарилган ҳар бир ноқонуний ва хавфли "ўйинчоқ" – бу сақлаб қолинган кимнингдир саломатлигидир.
Пиротехника воситаларини сотиб олманг ва фарзандларингизни ҳам турли хил "бомбочкалар", соғлик учун қандай хавф туғдириши мумкинлиги тўғрисида тушунтиринг.
Бир куннинг ўзида пойтахтимиздаги Фарғона йўли кўчасида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига алоқадор бўлган икки нафар ўсмир қўлга олинди. Хусусан, Навоий вилоятида туғилган 18 ёшли фуқаро С. С. 1045 дона "Британик" номли пиротехника воситаларини сотмоқчи бўлган вақтида қўлга олиниб, ушбу пиротехника воситалари мусодара қилинди. Шу куни Самарқанд вилоятида яшовчи 18 ёшли фуқаро Х. Н. Ҳам 1100 дона "Британик" номли пиротехника воситаларини сотиш вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди ва холислар иштирокида ҳужжатлаштирилди.
Шунингдек, Ғиждувон туманидаги автовокзалда пиротехника воситалари савдоси билан шуғулланаётгани аниқланган фуқаро З. Ж. Ҳам Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан қўлга олинди. Холислар иштирокида ўтказилган текширув давомида фуқаронинг сумкасидан 4 қути "Трения" ва "Британик" номли пиротехника воситалари аниқланиб, мусодара қилинди. Фуқаронинг сўзларига кўра, у мазкур пиротехника воситаларини шу йилнинг ноябрь ойида туманидаги Шофиркон бозоридан сотиб олган. Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида жойлашган деҳқон бозоридаги дўконлардан бирида пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётган 25 ёшли фуқаро И. У. аниқланди. Савдо нуқтасида холислар иштирокида ўтказилган текшириш пайтида 40 та қутида "Британик" номли пиротехника воситалари аниқланди ва мусодара қилинди.
Худди шу куни, Қарши шаҳридаги Марказий деҳқон бозорида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари қўлида пиротехника воситалари ўрами бўлган ўсмирни пайқаб қолишади. Бола ўзини 15 ёшли О. С. деб таништирган. Унинг ота-онаси чақирилган ва уларнинг гувоҳлигида ўсмирдан 3 та "7 Shot" салюти мусодара қилинган. Шунингдек, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ўсмир таҳсил олаётган таълим муассасасида бўлиб пиротехника воситаларининг оқибатлари ҳақида профилактик суҳбат ўтказдилар.
Самарқанд шаҳрида, "Янги Бозор" автовокзалида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан умумий қиймати 650 минг сўм бўлган 5 қути "Трения" номли "бомбочкалар" аниқланган ва мусодара қилинган.
Аввалроқ, Булунғур туманидаги автовокзал яқинида жойлашган ресторанда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан, 20 ёшли фуқаро У. Э. ва 19 ёшли фуқаро А. У. лар қўлга олиниб улардан умумий қиймати 2 млн. 280 минг сўмлик "Британик" номли пиротехника воситалари аниқланган ва мусодара қилинган эди.
Ички ишлар органлари, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардия ходимлари иштирокидаги пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш бўйича ҳамкорликда амалга оширилган чора-тадбирлар давомида 37 ёшли фуқаро М. З. пиротехника воситаларини сотиш билан шуғулланаётгани аниқланди. Фуқаро М. З. нинг уйида 37 қути "Британик", битта "7 Shot" салюти, 12 қути бошқа турдаги пиротехника воситалари аниқланган ва мусодара қилинган.
Миллий гвардиянинг Андижон вилояти бўйича бошқармасига келиб тушган хабарга кўра, масъуллар томонидан Булоқбоши туманида пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмаси билан шуғулланиб келаётган фуқаро ҳақидаги маълумотлар ўрганилди ва ушбу ҳолатга икки нафар вояга етмаган фуқаро алоқадор эканлигини аниқланди. Мактаб ўқувчилари бўлмиш Т. Г. ва А. Ш. ўз тенгдошларига пиротехника воситаларини сотгани маълум бўлиб, текшириш пайтида уларнинг ота-оналари ва холислар иштирокида жами 30 қути "Британик" ва 20 қути "С НОВЫМ ГОДОМ Х082" номли пиротехника воситалари аниқланди. Ўсмирлар ва уларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбат ўтказилди.
Пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётганлиги аниқланган Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида истиқомат қилувчи фуқаро Т. Ш "Британик" номли пиротехника воситасини 1 млн. 300 минг сўм эвазига пулламоқчи бўлган вақтида қўлга олиниб, унга тегишли пиротехника воситалари холислар иштирокида мусодара қилинди. Фуқаро Т. Ш. ушбу пиротехника воситаларини фуқаро Э. С. дан сотиб олганлиги аниқлангач, фуқаро Э. С. умумий қиймати 2 млн. 394 минг сўм бўлган 114 қути "Британик" номли пиротехника воситаларини автоювуш шохобчасида сотишга уриниш чоғида қўлга олинди.
Барча аниқланган ҳолатлар юзасидан далолатномалар тузилган. Ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддасига мувофиқ чоралар кўрилди. Бир нечта ҳолатлар юзасидан эса суриштирув ишлари давом этмоқда.


Ҳурматли фуқаролар!
Шуни эслатиб ўтамизки, пиротехника маҳсулотлари билан ноқонуний савдо қилиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 185-1-моддаси бўйича ашёлар мусодара қилиниб, беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Пиротехника воситаларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш анча миқдорда ёхуд шундай ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 250-1-моддасига асосан жиноий жавобгарликка тортилади.

Text to speech