СПОРТЧИЛАРИМИЗНИНГ НАВБАТДАГИ ҒАЛАБАСИ
Аралаш жанг санъатлари ассоциацияси томонидан жорий йилнинг 7-10 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида ёшлар ва катталар ўртасида аралаш жанг санъати бўйича “Ўзбекистон кубоги” мусобақаси ўтказилди. Мазкур мусобақада Миллий гвардия терма жамоаси таркибида 11 нафар ҳарбий хизматчи ва ходимлар иштирок этди.
Муросасиз кечган баҳсларда қўриқлаш хизматининг Тошкент шаҳар, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари бошқармаларининг сафдор ходимлари Атаходжаев Зафар, Эшназаров Мелиқул, Иброҳимов Абдуманнонлар 3-ўринни қўлга киритишган бўлса, Миллий гвардия Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиси катта лейтенант Абдуллаева Умида ва Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиси оддий аскар Абдураҳмонов Ҳушнуд фахрли 1-ўринга сазовор бўлишди.
Ғолиб бўлган спортчиларимиз 2023 йилнинг ноябрь ойида Албания давлатида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланма олишди.
Ҳарбий хизматчиларимизни эришган зафарлари билан муборакбод этиб, келгуси мусобақаларда ҳам ғалаба ва муваффақиятни қўлдан бермасдан, фақат улкан ютуқ соҳиблари бўлишларини тилаб қоламиз!