ЎҒИРЛИККА ҚЎЛ УРГАН ШАХС ҚЎЛГА ОЛИНДИ
Жорий йилнинг 22 февраль куни соат 03:06 да Яккасарой тумани Ш.Руставели кўчасида жойлашган “Media System Invest” МЧЖга қарашли интернет клубидан Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси Мониторинг марказига “ташвиш” хабари келиб тушган.
Олинган хабарга асосан воқеа жойига етиб борган Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан номаълум шахснинг интернет клубидан бир дона уяли алоқа воситаси ҳамда қора рангли сумкани ўғирлаб, воқеа жойидан яширинмоқчи бўлган вақтида қўлга олиниб, тумандаги ИИБ га олиб бориб топширилган.
Дастлабки суриштирув мобайнида ушбу номаълум шахс 1984 йилда туғилган Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро А.Ғ. эканлиги аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан туманнинг 4-сонли ИИБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.