ЯШНОБОД ТУМАНИДА ЎҒРИЛИК ЖИНОЯТИ ОЛДИ ОЛИНДИ
Жорий йилнинг 19 октябрь куни тахминан тунги соат 03:22 ларда Яшнобод туманида жойлашган “Мумтоза Бегим” МЧЖга қарашли дўкондан Яшнобод тумани Қўриқлаш бўлимига ташвишли хабар келиб тушган.
Ушбу хабар бўйича воқеа жойига белгиланган вақтда етиб борган тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари томонидан номаълум шахс мазкур дўконнинг дахлсизлигини бузиб, ўзганинг мулкини ноқонуний равишда талон-тарож қилмоқчи бўлган вақтда қўлга олинди.
Суриштирув давомида ўғриликка қўл урган фуқаро 1992 йилда туғилган, Тошкент вилояти Ангрен туманида яшовчи Т.Х. эканлиги маълум бўлди.
Содир бўлган ҳолат юзасидан Яшнобод тумани 1-сон ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.