ОҒУФУРУШ ҚЎЛГА ОЛИНДИ
Миллий гвардия ва Андижон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан давом эттирилган ҳамкорликдаги тезкор тадбир давомида, Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро Б.А. га тегишли “Матиз” русумли, давлат рақами 60 Z 411 QA бўлган автомашинада махсус харидордан тадбир учун ажратилган 500 000 сўм пулларни олиб, целлофан пакетга ўралган 1 бўлак “гашиш” гиёҳвандлик моддасини бергандан сўнг тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Андижон вилоят ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.