"ОТАМ, ОНАМ ВА МЕН - СПОРТЧИ ОИЛА" ШИОРИ ОСТИДА СПОРТ МУСОБАҚАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.
Оила жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланади. Ҳарбий хизматчиларнинг оилаларида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ўсиб келаётган ёш авлоднинг жамиятда ўрнини топишида ҳамда уларни ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш мақсадида Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бўлинмаларининг ҳарбий хизматчилари ҳамда уларнинг оила аъзолари ўртасида "Отам, онам ва мен-спортчи оила" спорт мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада иштирокчи жамоалар жами 5 та "Тезкор оила", "Чаққон она ва эпчил қиз", "Мерган ота", "Шижоатли ва кучли ўғил" каби шартлар бўйича ўзаро беллашдилар.
Қизиқарли ва дўстона рухда бўлиб ўтган ушбу тадбир ёшлар қалбини қувончга тўлдирди.
Тадбир якунида барча иштирокчилар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совға ва дипломлар билан тақдирланди.