Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ҒОЛИБЛИКНИ КЎЗЛАБ

Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, спортга кенг жалб қилиш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига бириктирилган Тошкент шаҳрида жойлашган мактабларнинг юқори синф ўқувчилари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди.
Миллий гвардияга бириктирилган Тошкент шаҳридаги 58, 161, 172 ва 326-сонли умумий ўрта-таълим мактабларининг 7 синфдан 9-синфгача бўлган ўқувчилари орасидан саралаб олинган болалар тенгдошлари билан спорт мусобақасида беллашиш учун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ихтисослаштирилган ўқув маркази ва “Динамо” жисмоний тарбия спорт жамияти ҳудудига ташриф буюришди. Спорт мусобақаси олдидан, даставвал, ўқувчи ёшлар билан дзюдо спорт тури бўйича бир неча бор Осиё ва Жаҳон чемпионати ғолиблари, олимпиада ўйинлари совриндорлари “Ўзбекистон Ифтихори”лари Ришод Собиров ва Абдулла Тангриевлар билан учрашув ташкиллаштирилди. Учрашув давомида спортчиларимиз чемпионлик сирлари ҳақида сўзлаб, ўқувчи ёшларни қизиқтирган саволларига жавоб беришди.
Шундан сўнг жамоалар спорт турлари бўйича баҳсларни бошлаб юборишди. Ҳарбийлаштирилган эстафета, турникда тортилиш, ўқув гранатасини узоққа улоқтириш, 60 метр масофага югуриш, арқон тортиш каби спорт турларида ўқувчилар ўзаро куч синашдилар. Спорт мусобақасини Ўзбекистон ифтихорлари бошқариб боргани унинг қизиқарли ўтишига яна бир сабаб бўлди.
Баҳсларга бой ўтган мусобақа якунида учинчи ўринга 58-мактаб жамоаси, иккинчи ўринга 161-мактаб жамоаси лойиқ деб топилди. Фахрли биринчи ўринни эса 172-мактаб жамоаси қўлга киритди. Ғолиблар медаль, кубок ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Text to speech