Қўқон шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотишга уринган шахслар қўлга олинди
Жорий йилнинг 1 декабрь куни Қўқон шаҳар ИИБ, Миллий гвардия ва Фарғона вилояти Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида 25 ёшли П.М. ва 24 ёшли М.Р.ларнинг жиноий ҳаракатлари фош этилди.
Маълум бўлишича, улар ўзаро жиноий тил бириктириб, махсус харидорга 160 миллион сўм миқдоридаги пул эвазига 500 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотишга келишган. Улар харидорга 71 дона дори воситаларини бериб, қолган 429 дона ўрнига эса 3 та қоп ва 1 дона қутига тошлар солиб, сотишга уринган вақтларида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда Қўқон шаҳар ИИБ томонидан мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.