Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Давлатимиз раҳбарининг " Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижроси юзасидан Миллий гвардия тизимидаги "Фахрийлар кенгаши"нинг устувор вазифалари белгилаб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасида видеоселектор тарзида "Фахрийлар кенгаши" нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Президентимизнинг “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш, "Фахрийлар кенгаши" фаолиятини тубдан янги босқичга кўтариш масалаларига бағишланган учрашувда, Миллий гвардия Қўмондони ўринбосари полковник С.Мамаюсупов маъруза қилди.

Фахрийларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бой ҳаётий тажрибасидан аҳоли айниқса, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳарбий хизматчи ва ходимлар ўртасида тажриба алмашиш орқали мамлакатимиз осойишталиги ва тинчлигини сақлаш учун зарур бўлган амалиётни жорий этиш мақсадида, Миллий гвардия тизимида ҳам 2021 йилда "Фахрийлар кенгаши" тузилганлиги маълумот ўрнида айтиб ўтилди. Эндиликда мазкур кенгаш фаолиятини ҳар томонлама ривожлантириш борасида қатор чора-тадбирлар белгиланганлиги қайд этилди.

Жумладан, Миллий гвардия таркибида Бош мутахассис - Фахрийлар кенгаши раиси ва етакчи мутахассис - Фахрийлар кенгаши раисининг ўринбосари лавозимлари жорий этилганлиги таъкидланди. Шунингдек, йиғилишда фахрийлар кенгашининг асосий вазифалари, ваколатлари, функциялари, ишлаш принциплари тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди. Якунда бу йўналишда эндиликда ишларни жадаллаштириш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли вазифалар юклатилди.

Text to speech