Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

“Қувноқлар ва зукколар” танловининг республика босқичи ғолиблари аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Миллий армиямиз – Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир” шиори остида Республикамиз бўйлаб ҳарбий ватанпарварлик ойлиги ўтказилмоқда.
Жумладан, ватанпарварлик ойлиги доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисмлари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” маънавий-маърифий кўнгилочар танловининг республика босқичи ўтказилди. Унда ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган шартнома асосидаги ва муддатли ҳарбий хизматчилардан ташкил топган 5 та жамоа 3 та шарт асосида беллашдилар.
Жамоалар ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий саводхонлиги, зукколиги, эпчиллиги, санъат борасидаги маҳорати, ноодатий вазиятларда тезкор ва тўғри қарор қабул қилиши бўйича баҳоланди.
Қувноқлар ва зукколар ассоциацияси ҳакамлари томонидан ҳар бир шарт одилона баҳолаб борилди. Мусобақа натижаларига кўра Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридан иштирок этган “Ёш гвардиячилар” жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди.
Барча ғолиб ва совриндорлар диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Text to speech