Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ВИКТОРИНА ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳудудий бошқармалари, ҳарбий қисмлари ва таълим муассасаларида хорижий тиллар – рус, инглиз, немис, хитой ва араб тилларини ўрганиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган.
Ўрганилаётган тил кўникмаларини мунтазам равишда ривожлантириш ва уларнинг самарасини намоён этиш мақсадида Миллий гвардия таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ўртасида инглиз тили Викторинасини ҳар йили ўтказилиши анъанага айланган.
Куни Миллий гвардия Темурбеклар мактаби Маънавият марказида 14 январь – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан ушбу Викторинанинг республика босқичи ўтказилди.
Беллашувда 6 нафар иштирокчидан иборат бўлган 9 та жамоа 3 та шарт асосида беллашдилар. Жамоа аъзоларининг билим ва кўникмалари Миллий гвардия қўмондонлиги вакиллари, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетидан ташриф буюрган ўқитувчилардан ташкил топган Ҳакамлар ҳайъати томонидан адолатли баҳолаб борилди.
«Таништирув», «Савол-жавоб», “Сардорлар баҳси” шартларида жамоалар эгаллаган тил кўникмаларини ўз фикрларини инглиз тилида эркин ва равон ифода этишлари орқали намоён этдилар.
Якуний натижаларга кўра, 3-ўринни Миллий гвардия Тошкент шахар бошқармасининг “Guardians” жамоаси, 2-ўринни Миллий гвардия Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг “Perfect generation” жамоаси ва фахрли 1-ўринни Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг “Жайхун” жамоаси қўлга киритди.
Шунингдек, “Guardian lions” жамоаси иштирокчиси Мизаев Ғайрат “Энг яхши иштирокчи” номинациясига эга бўлди. Муносиб иштирок этган барча ғолиб ва совриндорлар Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Text to speech