Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ЎҚУВЧИЛАРИМИЗ ЮТУҚЛАРИ

Ўқувчи-ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, билимларини такомиллаштириш ҳамда улар ўртасида дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида Миллий гвардия Тошкент Темурбеклар мактабида фан олимпиадаси ўтказилди.
Олимпиадада Миллий гвардия идоравий академик лицейлари ҳамда Жиззах вилоятидаги “Темурбеклар ўғлонлари” нодавлат таълим муассасаси 10 ва 11-синф ўқувчилари иштирок этиб, аниқ фанлар (математика) йўналишида умумтаълим фанлари ўз билимларини синовдан ўтказдилар.
Мазкур фан олимпиадаси конкурс характерига эга интеллектуал ижодий тадбир бўлиб, ўқувчилар орасида аниқ фанлар йўналишида эгаллаган чуқур билимларини ва амалий кўникмаларини аниқлашга йўналтирилган. Фан олимпиадасида ҳар бир ўқув муассасасидан иккита синфнинг 5 нафардан жами 10 нафар энг зукко ва билимли ўқувчилари иштирок этишди. Уларга 50 тадан иборат математика фанидан тест саволлари тақдим этилиб, маълум вақт белгиланди.
Мусобақа шаффоф ва холис ўтиши учун Халқ таълими вазирлиги масъул вакиллари ва Миллий гвардия қўмондонлиги Ҳарбий кадрларни тайёрлаш бўлими мутахассис офицерлари тест жараёнларини кузатиб бордилар.
Белгиланган вақт ўз ниҳоясига етгач, якуний натижалар мутахассислар томонидан синчковлик билан текширилди. Натижага кўра Темурбеклар мактаби ўқувчилари аниқ фанлар йўналишида тенгдошларидан бироз устун эканликларини амалда исбот этишди. Энг яхши натижа кўрсатган ўқувчиларга биринчи, иккинчи ва учинчи даражали сертификатлар топширилди.

Text to speech